Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Анвар Бердиев: "Ғалабани мухлислар ва клубимиз раҳбариятига бағишлаймиз" News

Анвар Бердиев: "Ғалабани мухлислар ва клубимиз раҳбариятига бағишлаймиз"

Про-лиганинг 12-туридан ўрин олган "Турон" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- "Бухоро" жамоаси устидан қозонилган ғалабани жонкуяр мухлисларимизга ва бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётган клубимиз раҳбариятига бағишлаймиз. Футболчиларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман, улар бугун майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. "Бухоро" жамоасига навбатдаги учрашувларда омад ёр бўлишини тилаб қоламан.

- Бугун жамоангиз ҳимоя чизиғи вакиллари "Бухоро" жамоаси тўпурари Рўзимбой Аҳмедовга гол уриш имконини беришмади. Бу бўйича алоҳида тайёргарлик кўрилганмиди?

- Бизнинг олдимизда ўз мақсадимиз бор. Ҳар бир ўйинга ана шу мақсад асосида тайёргарлик кўрамиз. Масалан "Бухоро"га бошқа, "Арал Самали" ёки "Хоразм"га бошқача тайёргарлик кўрмаймиз. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушиш. Албатта, Рўзимбой Аҳмедов ҳозирда Про-лига тўпурарлари сафида бормоқда. Бу борада у жамоамиз ҳужумчиси Хумоюн Муртозаев билан рақобат олиб бормоқда. Шу боис ўйинга тайёргарлик вақтида бу жиҳатларни ҳам инобатга олганмиз.

- Ёзги танаффус вақтида жамоанинг қайси чизиқларига янги футболчиларни жалб этмоқчисиз?

- Ҳозир танаффусга қадар яна битта тур учрашувини ўтказамиз. Шундан сўнг селекция ишлари ҳақида ўйлаб кўришга фурсатимиз бўлади. Бу борада клубимиз раҳбарияти билан келишган холда қарор қабул қиламиз. Бизда ёзги трансферлар ойнаси вақтида янги футболчиларни таркибга жалб этиш режаси бор.

- Жамоада яхши ўйин намойиш этаётган футболчиларга Суперлигадан таклиф тушса қўйиб юборишларинг мумкинми?

- Биз таркибни мавсум аввалида тузганмиз. Ҳозирда ҳар бир футболчимиз жамоамиз учун зарур. Бизда барча футболчиларимиз билан шартномалар мавжуд. Шундан келиб чиқсак, ҳозир биз яхши ўйин кўрсатаётган футболчиларни қўйиб юбора олмаймиз.

- "Бухоро" жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?

- "Бухоро" жамоаси бугун ёмон ўйин намойиш этгани йўқ. Жамоанинг ғалабали онлари ҳали олдинда. "Бухоро" таркибида кучли футболчилар жам бўлган кучли жамоа. Навбатдаги ўйинларга "Бухоро"га омад бўлишини тилаб қоламан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика