Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"
27 apr 21:40
News
Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"
"Бугун эрта гол ўтказиб юбордик ва футболчиларимиз гўёки чарчаб қолишгандек кўринишди. Ягона ўйин тақдирини ҳал этди. "Пахтакор" жамоасини ғалаба билан табриклайман", - дея фикр билдирди Анвар Бердиев бугунги учрашув ҳақида.
- "Шўртан"га вазиятларни яхши якунлай оладиган ҳужумчи етишмаётгандек...
- Биз ўз имкон даражамиздан келиб чиқиб футболчиларни таклиф этдик. Футболчиларимизга ўзига бўлган ишонч етишмаётгандек. Футболчиларимиз ҳали ёш ва кейинги учрашувларда камчиликларни тўғрилаймиз. Кейинги учрашувларни Ғузорда ўтказамиз.
- Жамоангиз бугун фақатгина қанотдан оширилган паслар орқали ҳужум қилди, рақиб дарвозабони эса бундай пасларни осонлик билан бартараф этди. Айнан мана шундай вазиятда жамоага лидер етишмагандек туюлди...
- Вақт кам қолгани учун футболчиларимиз шошиб қолишди. Шахсан мен ҳам бундай футбол ўйнашга қаршиман. Устига-устак йигитлар чарчаб қолишди ҳам. Гапингиз тўғри, узун паслар рақиб дарвозабонига қулайлик яратиб берди.
- Бугун "Пахтакор" омад эвазига ғалаба қозонди деб ўйлайсизми?
- Омад ҳам кучлиларга кулиб боқади. Ўтган турда "Пахтакор" энг кучли жамоалардан бири "Нефтчи"ни сафарда йирик ҳисобда мағлуб этиб келди. Айтганимдек, футболчиларимизга бироз ишонч етишмади.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments