Latest news

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  0 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  0 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  0 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  8 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  3 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  23 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Анвар Бердиев: “Футболчиларимиз бугун қандайдир ишончсиз ҳаракат қилишди” News

Анвар Бердиев: “Футболчиларимиз бугун қандайдир ишончсиз ҳаракат қилишди”

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган “Машъал” - “Шўртан” (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- “Машъал” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Футболчиларимиз бугунги учрашувда қандайдир ишончсиз ҳаракат қилишди. Буни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз.

- Ғузордаги ўйинда жамоанингиз “камбэк” эвазига “Машъал”ни мағлуб этганди. Ўша ва ҳозирги “Шўртан” ўртасида қандай фарқ бор?

- Фарқ йўқ албатта. Лекин ўйинда фарқ бўлади. Футболчиларнинг ўйинга тайёргарлиги ва иштиёқи кўп нарсани ҳал қилади. Бизда бугун иштиёқ етишмагандек кўринди.

- Воҳа дербиси каби марказий ўйинларда легионерларга эҳтиёж сезасизми?

- Тўғриси, маҳаллий футболчиларга ишонч билдираман. Легионерлар билан ишлаш ҳоҳлайсизми, йўқми қийин. Маҳаллий футболчиларга кўпроқ имкон берсак, бу футболимиз учун фойдали бўлади.

- Қийинчилик моддий жиҳатданми ёки тил билан боғлиқ муаммо туфайлими?

- Тил масаласи ҳам бор. Футболчилик вақтимда кўрганман, легионер футболчилар камдан-кам ҳолатда жамоа учун жон куйдириб ўйнайди. Асосан маҳаллий футболчиларга имкон беришга шу боисдан ҳам ҳаракат қиламан.

- “Шўртан” Про-лигада гол ўтказиб юбориш бўйича 3-ўринда экан. Давралар оралиғида ҳимояни мустаҳкамлаш бўйича қандай ишлар олиб бордингиз?

- Давралар оралиғида ҳимоя чизиғи бўйича ишладик. Футболчи майдонга чиққанида ҳушёрликни йўқотмаслиги лозим. Ҳакам ҳуштаги чалиниб бошлангандан то тугагунича ҳушёрлик талаб этилади, ёки рақиб сизни жазолайди.

- Бугун Про-лигада VAR тизими ишлаганига гувоҳ бўлдик. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, VAR тизими бўлгани яхши. Футболчилар майдонда эҳтиёткор ҳаракат қилишади. Суперлигада кўраяпмиз, ҳар бир футболчи ўз ҳаракатларини назорат остига олаяпти. VAR тизими бўлса, бу яхши.

- Бугунги натижадан сўнг “Машъал” жамоангиздан 7 очкога илгарилаб кетди. Нима деб ўйлайсиз, биринчи ва иккинчи ўринлар учун кураш давом этадими?

- Албатта, кураш мавсум охирига қадар давом этади. Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Ҳар бир очко учун кураш жиддий кечаяпти.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика