Latest news

23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  1 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  1 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  8 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  7 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  6 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  6 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  21 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  6 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  5 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  7 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  2

Анвар Бердиев: "Дерби мақомига мос ўйин бўлди" News

Анвар Бердиев: "Дерби мақомига мос ўйин бўлди"

Про-лига қолдирилган 4-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Машъал" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Дерби мақомига мос ўйин бўлди. "Машъал"нинг "Локомотив"га қарши ўйинини кўриб таҳлил қилдик, астойдил тайёрландик. Футболчилар борини бериб ҳаракат қилишди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат. Барчани, хусусан клуб раҳбариятини ғалаба билан табриклайман.

- Бугун "Шўртан" жадвалда 4-ўриндаги жамоани мағлуб этди. Ўтган турда "Арал" билан дуранг ўйнаганди. Бу нима билан боғлиқ?

- "Арал" билан сунъий майдонда ўйнадик, бу жуда қийин. Футболчиларимга раҳмим келди тўғриси. Мен бунга қаршиман. Майдон эгаларига бу нарса қўл келиши мумкин. Масалан, ўтган мавсумда "Хоразм" ҳам сунъий майдонда ўйнаганди. Бунда меҳмон жамоаларга қийин бўлади. Бугун йигитлар майдонда мен талаб қилгандек ўйин намойиш этиб беришди.

- Улуғбек Худойбердиевнинг жароҳати ҳақида...

- Худойбердиев машғулотлар вақтида жароҳат олди. Бизда ҳимоячилар муаммоси бор. Масалан, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Шаҳбоз Жўраевлар жароҳатда. Азамат Абдуллаев клуб билан ўзаро келишувга кўра хайрлашди. Шу сабабдан Худойбердиев бурнидаги жароҳатни авайлаш учун махсус ниқоб билан майдонга чиқди.

- "Шўртан" ўйингача 9 кун дам олди. "Машъал" эса 3 кун. Мутахассис сифатида мазкур тақвимга муносабатингиз қандай?

- Футболчи 2 кундан тикланиши мумкин. Мусобақа ташкилотчиси тузган тақвим, биз уларнинг ишига аралаша олмаймиз. Вақти келса зич тақвим бизга ҳам дуч келиб қолиши мумкин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика