Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Анвар Бердиев бутсаларини михга илди News

Анвар Бердиев бутсаларини михга илди

Яқин ўтмишнинг моҳир ҳужумчларидан бири бўлган Анвар Бердиев нихоят футболчилик фаолиятини якунлади.

41 ёшли Бердиев жорий мавсум ҳам яшил майдонда кўриниш бераётганди. У ПРО-Лига вакили “Истиқлол” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Мавсумнинг биринчи қисми якунига етгач, Анвар Бердиев бутсаларини михга илишга қарор қилди. Сабаби унга “Истиқлол” раҳбарияти томонидан мураббийлар штабига ўтиш таклифи бўлганди. Собиқ ҳужумчи ҳеч иккиланиб ўтирмасдан, миллионлар ўйинидаги янги саҳифасини очишни маъқул топди.

Чунки “Истиқлол”ни Бердиевга яхши таниш бўлган Сергей Лебедев бошқариб келаётганидан хабарингиз бор. Ушбу собиқ футболчилар ўз вақтида “Нефтчи” жамоасининг олтин даврларида яшил майдонда бирга харакат қилишганди. Шу боис бўлса керак, Лебедев ҳам мураббий сифатида ёнида Бердиевдек собиқ футболчининг борлиги зарар қилмаслигини тушуниб етган. Бунгача Сергей Элфератовичга мураббийлар штабида дарвозабонлар устози Баҳодир Шамшиддиновнинг бир ўзи ёрдам бериб келаётганди. Эндиликда уларнинг қаторига Бердиев ҳам қўшилди. Айтиш лозимки, Анвар Бердиев “С” мураббийлик лицензиясига эга.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика