Latest news

07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14

Анвар Бердиев: "Бизга битта нарса етишмаяпти - гол" News

Анвар Бердиев: "Бизга битта нарса етишмаяпти - гол"

Про лиганинг 5-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдирди.

Дерби мақомидаги ўйин, голгача давом этди деб ўйлайман. Агар биз биринчи гол урганимизда ғалаба қозонардик. Ғалаба учун гол уриш керак. Вазиятлар бор, аммо улардан фойдаланишда оқсоқланаяпмиз. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклаймиз. Фурсатдан фойдаланиб "Турон" клуби раҳбариятига раҳмат айтмоқчиман, ажойиб майдон ва шароит учун", - дейди Анвар Бердиев. 

- "Истиқлол" кетма-кет икки турдан буён ғалаба қозона олмаяпти. Бунга нима сабаб бўлди?
- Ўтган йил бошқача тактикада ўйнардик. Ҳимоядан эмас ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилаяпмиз. Машғулотларда ҳужумчиларимиз қийин вазиятлардан ҳам гол уришади, ўйинда эса омадимиз келмаяпти. "Турон"га қарши ўйиндан кейин "Нефтчи" билан баҳсга қадар машғулотларда вазиятлардан фойдаланиш учун жиддий ишладик. 90 дақиқа давомида ҳимояда ўйнаб гол ўтказмаслик қийин. Бизга гол етишмаяпти. Агар гол уриб юта олсак футболчиларнинг ишончи ортади ва ҳар сафар шундай ўйнашга одатланиб қолади.

- Трансфер ойнаси вақтида жамоани кучайтириш учун қандай ишлар олиб борилди?
- Биз истаган футболчилар ўз жамоаларида асосий таркибда ўйнашмоқда. Қолганлар эса таркибимиздаги футболчилардан кучли эмас.

- Клуб ёшлар жамоасида асосий таркибга қўшилиб кета оладиган ва кучайтира оладиганлар борми?
- Афсуски йўқ. Уларни машғулотларга жалб қилаяпмиз. Кўраяпмизки катта футболга кириб келиш учун қадам ташлашлари керак. Болалар футболида катта футболга ўтиш қийин жараён.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика