Latest news

00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  2 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  10 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  19 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4

Анвар Бердиев: “6 очколик ўйин бўлди” News

Анвар Бердиев: “6 очколик ўйин бўлди”

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган “Шўртан” - “Қўқон-1912” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувда ғалаба қозонишимиз керак эди. 6 очколик ўйин бўлди. Унутмаслик керак, “Қўқон-1912” ҳам яхши шаклланган жамоа. Суперлига вазифаси қўйилган клуб.

Ўйин борасида айтсам, кўпроқ ҳужум қилдик, омад етишмаган вазият бўлди. Гувоҳи бўлдинглар, тўп 2 марта тўсинга тегди. Футболчилар борларини бериб ҳаракат қилишди.

- Муҳриддин Зоиров захирадан тушди ва кўпроқ ортга қайтиб ўйнагандек кўринди. Бунинг сабаби нимада? 

- Муҳриддин Зоировдан кўпроқ иккинчи ҳужумчи ўрнида фойдаланаяпмиз. Зоиров бугун майдонга чиқиб, жамоа ўйинини кучайтирди. Ўзларинг кўрдинглар, кўплаб вазиятларда тўп дарвозага кирмади.

- Асадбек Саитхонов яхши ўйнаётгандек эди. Унинг алмаштирилишига сабаб нимада?

- Саитхонов яхши футболчи. Унутмаслик керак, у ҳар доим асосий таркибда ўйнаб келаяпти. Унда ҳам чарчоқ аломатлари кўринди. 

- “Шўртан” ўйиннинг 12-дақиқасида тезкор гол ўтказиб юборди. Бу вазиятда ҳимоячи хатога йўл қўйдими?

- Бунда фақат ҳимоячини айблаш нотўғри. Гол ўтказиш бутун жамоанинг айби ҳисобланади. Бироқ, ўша вазиятда ҳимоячида вазиятни қутқариш имкони бор эди. Футболда ўз кучига ишонган футболчи рақибнинг ҳам кучини ҳисобга олиши керак. Рақиб ҳужумчиси бу вазиятда яхши ҳаракат қилди. 

- Бугун VAR билан боғлиқ вазиятлар бўлдими сизнингча? Умуман, ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакамларга эътирозим йўқ, уларнинг ишини баҳолайдиган қўмита бор. Ҳозир бирон фикр айтиш қийин, ўйин видеосини кўриб чиқиб, кейин хулоса қилсак бўлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика