Latest news

19:13"Динамо" — "Лочин". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:44Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  1 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  5 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  2 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  6 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  9 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  12 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  6 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  16 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1

Антуан Гризманн: “ЕЧЛ финалида ютқазиш аламлироқ бўлганди” News

Антуан Гризманн: “ЕЧЛ финалида ютқазиш аламлироқ бўлганди”

“Атлетико” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Европада якунига етган мавсумда икки финалда мағлубиятга учради.

Куни кеча у Европанинг энг яхши футболчисига аталган совринни ҳам Криштиану Роналдуга бой берди. Шунга қарамай, Гризманнинг ўзи учун мавсум жуда ажойиб кечди. У клубида етакчилик ролини қўлга олди. “La Gazzetta dello Sport” нашри мухбири билан суҳбатда шу ҳолатлар хусусида берилган саволларга жавоб қайтарди.


- Қайси финални ютқазиш оғриқлироқ бўлди?

- Дастлаб ҳар икки финалда мағлуб бўлган бўлсак ҳам, шахсан мен учун ва жамоавий даражада ҳам мавсум жуда яхши кечди. Иккала жамоам янада кучлироқ бўлиб қайтишига ишонаман. Лекин Чемпионлар лигаси финалида енгилиш аламлироқ бўлди. Пенальтиларда мағлубият катта зарбага айланди, финал сари сентябрь ойидан кураш олиб боргандик. Аммо биз қайтамиз.

- “Атлетико” “Реал”га қарши уч йил ичидаги икки финалда ғалабага жуда яқин эди. Бунчалик тез қайтиш қандай насиб этди?

- Ва буни такрорлашга яна уринамиз. Машғулотларда катта хоҳишни кўряпман. Тарих тарихда қолиб кетди, биз ҳозир янги синовларга тайёр туришимиз лозим. Диего Симеоне каби мураббий билан бу осон, чунки у бизни жуда яхши руҳлантиради. Чоло бизни ғалабага олиб боришига ишонаман.

- Симоене қандай ҳолатда?

- Доимгидек яхши. У катта завқ билан бизга ўргатади, ўзи ишонган нарсаларни етказади. Диего ҳамиша кулиб, ҳазиллашади. ОАВ буни сезмас, лекин бу ҳам худди ғалабага хоҳиш сингари жуда муҳим.

- Жорий ёзда бошқа клублардан таклифлар бўлдими?

- Ўзимни агентим билан ҳамиша аниқ тутганман: “Атлетико”, Симеоне ва жамоадошларимни тарк этишни истамайман. Ҳа, кимдир қўнғироқ қилгандир, аммо уларни эшитмадим. “Атлетико” билан бирор соврин ютишни хоҳлайман ва бунга умид қиламан.

- Ҳа, пул ҳамма нарсани ҳал этмайди.

- Айнан шундай. Мен ўсишда давом этмоқчиман ва буни Симеоне қўл остида амалга ошира олишимни биламан. Бу ерда ўсдим ва энг яхшилар қаторида қоляпман, Диего эса бунда катта аҳамият касб этди. Ҳар куни ўзим учун бирор янгилик оламан.

- Лекин кетишдан ҳам унчалик қўрқмайсиз?

- Футболда олдиндан билиб бўлмайди, барчаси жуда тез ўзгариш кетиши мумкин. Ҳозирча бу ҳақида ўйламаяпман. Ўйлаётган нарсам – мавсумни қай тариқа ажойиб ўтказиш.

- Охирги пайтларда Поль Погба билан кўп суҳбатлашдингизми?

- Ҳа, тез-тез суҳбатлашамиз, чунки яқин дўстлармиз. “Ювентус” бундай ўйинчини йўқотганидан хафадир, аммо мен Поль учун хурсандман.

- Бу қандайдир ғалати дунё, уни текинга қўйиб юборишди, энди эа 105 миллион евро эвазига ортга қайтаришди.

- Ҳа, футболда шундай ҳолатлар рўй бериб туради ва шунинг учун ҳам уни севишади. Ҳаммаси жуда тез ўзгариши мумкин. Лекин Полнинг охирги йилларда ўсишга эришгани далил сифатида қолаверади.

- Унинг трансфери жаҳон футболида рекорд ўрнатди.

- Футбол олами ҳозир шундай. Яқиндагина хаёлга келмаган пуллар сарфланмоқда. 15 йил аввал “Реал” Зидан учун жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлган пайтда 70 миллион тўлаганди. Ҳозир бозор ақлдан озганга ўхшайди.

- Қандай ўйлайсиз, “Ювентус” ажойиб келишувни амалга оширдими ёки бундай ўйинчини сотиб юбориш керакмасмиди?

- Билмайман. Биладиганим улар кўп пулга эга чиқишди. Бир тарафдан бу яхши, аммо бошқа томондан... Бу тўғрисида “Ювентус” ишқибозлари ва ўйинчиларидан сўраган маъқулроқ.

- УЕФА танлови бўйича бу йил кучли учликка кирдингиз, “Олтин тўп”га ҳам даъвогарлар қаторидасиз. Кураш ҳали кетяптими ёки Роналду уни ютиб бўлдими?

- Ҳа, биз ҳали курашамиз. Мен бор кучимни ишга соламан. Ғалабага ишончни ҳамон сақлаб турибман. Ҳозирча бу вақтга боғлиқ, ҳакамлар қандай ўйлаётганини билиш учун озроқ кутиш керак бўлади. Бундан ортиқ нарса қила олмасдим.

- Чемпионлар лигасида фаворит ким бўлади?

- Умид қиламанки, “Атлетико”. Биз ўзимизга ишонамиз ва ўтган йилдаги натижани такрорлашга қодирмиз. Лекин яна “Бавария”, “Реал” ва “Барселона” каби деярли ярим финалда ўйнайдиган жамоалар ҳам бор.

- Барча эътибор Премьер-лигага қаратилган. Уни ким ютади?

- Ўтган йили ҳеч ким “Лестер” буни амалга оширишини тасаввур қилмаганди. Ҳозир эса кураш “Юнайтед”, “Сити” ва “Челси” ўртасида кечади деб ўйлаяпман.

- Ла Лигада-чи?

- Ўтган йили бўлганидек “Барса” ва “Реал” билан соврин учун курашамиз. Бу йил якун омадлироқ чиқишини хоҳлаймиз.

- РеалАльваро Моратани қайтарди, аммо йирик трансферларни амалга оширмади. Бу сизни ҳайрон қолдирдими?

- Трансфер ойнаси ҳали ёпилмаган, мегатрансфер амалга ошиши учун бир неча кун етарли. “Реал”да шундоқ ҳам жуда яхши жамоа, улар кўп футболчини сотиб олиши шарт эмас.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика