Latest news

20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  0 20:00Суперлига. ОКМК - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  18 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  2 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  4 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  2 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  11 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  17 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  15 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Антонио Конте: “Биринчи даврадаги 0:3 ҳисобини унутганим йўқ” News

Антонио Конте: “Биринчи даврадаги 0:3 ҳисобини унутганим йўқ”

“Челси” бош мураббийи Антонио Конте жамоасининг “Арсенал”га қарши кечадиган учрашуви олдидан биринчи даврада “канонирлар”дан учралган йирик (0:3) мағлубиятни эсга олиб ўтди.

“Албатта бу мағлубиятга анча вақт бўлди. Аммо буни доим эсда тутиш лозим: биз биринчи бўлимдаёқ ўз дарвозамиздан учта тўп олиб чиқишга улгургандик. Шу сабаб бу мағлубиятни мен доим эсимда сақлайман. Ўйлайманки, футболчиларим ҳам буни унутишмаган.

Бизни “Арсенал”га қарши жуда қийин беллашув кутиб турибди. Биринчи даврадаги баҳсни унутмаган ҳолда айтишим мумкинки, ўтган давр ичида кўп нарсалар ўзгарди. Энди биз бир жамоа сифатида ҳаракатланаяпмиз. Эртага биз ўз майдонимизда ўйнаймиз, мухлислар бизни қўллаб-қувватлашади. Яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозониш ниятидамиз. Энг муҳими концентрацияни сақлаб қолишимиз лозим.

“Арсенал” биринчи даврада бизни йирик ҳисобда мағлуб этди ва улар буни яна такрорлашлари ҳеч гап эмас. Шу сабаб бир зум ҳам эҳтиёткорликни йўқотмасдан, ғалабага бўлган иродани, чанқоқликни намойиш этишимиз лозим. Футболчиларга доим такрорлайман: сиз ҳар доим ўзингизга ва ўз уйинингизга баҳо беринг, бошқаларникига эмас”, деди “Челси” устози ўйин олди ўтказилган матбуот анжуманида.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика