Антони Криштиану Роналдунинг ўғли билан суратга тушди
11 sep 2022 23:02
News
Антони Криштиану Роналдунинг ўғли билан суратга тушди
"Манчестер Юнайтед"нинг янги аъзоси Антони жорий ҳафта клуб академиясига ташриф буюрди ва Криштиану Роналдунинг ўғли билан суратга тушди.
22 ёшли вингер ўтган ҳафта "Аякс"дан 85,5 миллион фунт эвазига "қизил иблислар" сафига қўшилди.
Футболчи "Арсенал"га қарши дебютидаёқ (3:1) гол уриб, мухлислар орасида илиқ таассурот қолдирди.
Антони ушбу ҳафта бошида клубнинг Каррингтондаги машғулот майдонига ташриф буюриб, жамоа академиясидаги ёшларнинг машғулотини томоша қилди ҳамда Криштиану Роналдунинг ўғли билан учрашди ва ундан ташқари яна икки йигитча билан биргаликда суратга тушди.

Link :
Source : The Sun
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments