Анри янги мураббий билан Бельгия терма жамоасини бошқарадими?
08 feb 2023 23:10
News
Анри янги мураббий билан Бельгия терма жамоасини бошқарадими?
Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Тьерри Анри Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабини тарк этади.
Бугун Доменико Тедеско "қизил иблислар"нинг янги устози сифатида эълон қилинди. 37 ёшли мутахассиснинг бельгияликлар билан шартномаси 2024 йилгача белгиланган.
"Биз Тьерри билан суҳбатлашдик, чунки унинг фикри бизга қизиқ ва миллий жамоанинг келажагидан ҳавотирдамиз. Аммо у энди жамоада ишламайди. Унинг меҳнатини қадрлаймиз. Томас Вермаленнинг ишларидан ҳайратландик ва у билан ҳамкорликни давом эттирмоқчимиз, аммо буни муҳокама қилишга улгурмадик" - дейди Бельгия Қироллик футбол ассоциацияси бош директори Петер Боссарт.
Анри 2016-2018 йилларда Бельгия терма жамоасида Роберто Мартинес штабида ишлаган. Кейин у "Монако" ва "Монреаль Импакт" клубларини бошқарди. Тьерри Анри 2021 йилда бельгияликлар сафига қайтди.
Link :
Source : Sporza
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Comments