Англияликлар Евро-2020 финалини қайта ўтказишни талаб қилишмоқда News

Англияликлар Евро-2020 финалини қайта ўтказишни талаб қилишмоқда

100 мингдан ошиқ инсон Италия ва Англия ўртасидаги Евро-2020 финали (1:1, пенальтилар бўйича – 3:2)ни қайта ўтказиш талаби билан Change.org сайтида петицияга имзо чекди.

"Ўйин мутлақо адолатсиз ўтди. Италия терма жамоаси футболчилари англиялик футболчиларга нисбатан қулдек муносабатда бўлган бўлсалар-да, қизил карточка олишмади. Бундай хатти-ҳаракатлардан кейин уларга ғалаба қозонишга қандай рухсат берилди? Ҳакамлар нохолис бўлишди. Италияликлар четлатилишга лойиқ эдилар, шунинг учун учрашув ҳалол ҳакам билан қатй ўйналаши керак ", – дейилади петиция матнида.

Эслатиб ўтамиз, Англия тарихда илк бор Европа чемпионати финалида ўйнади. Баҳсда Англия ўйин бошида ҳисобни очди, аммо иккинчи бўлимда Италия мувозанатни тиклади ва пенальтилар сериясида ғалабага эришди.  

Rating: -72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика