Англияда энг ёш бош мураббий тайинланди, у 28 ёшда
19 jan 2023 18:27
News
Англияда энг ёш бош мураббий тайинланди, у 28 ёшда
Қизиғи, у Буюк Британия футболидаги энг ёш мураббий сифатида тарихга кирадиган бўлди. Митч Брандл собиқ "Тоттенхэм" мураббийи Райан Мэйсон томонидан ўрнатилган рекордни янгилади. Ўшанда Мэйсон "шпорлар"ни 2020/21 йилги мавсумнинг якуний 7 ўйинида мураббийлик қилган эди.
Митч вақтинчалик бошқарувда бўлганидан сўнг "Дувр Атлетик" билан 18 ойлик шартнома имзолади. Брандл ёзда фаолияти давомида иккинчи марта "Дувр"га футболчи сифатида қайтган эди. У ўзи 2017 ва 2019 йиллар оралиғида ўйнаган жамоасида бош мураббий лавозимини эгаллади. Клуб сайтига берган интервьюсида у қуйидаги фикрларни билдирди:
"Менга бундай имконият берилганидан бошим осмонга етди. Мен ушбу клубни яхши кўраман ва у учун ҳар доим майдонда, ундан ташқарида ҳам боримни берганман. Футбол клуби мен учун жуда муҳим, бу ерда ўз изимни қолдиришни интиқлик билан кутяпман".
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Comments