Latest news

11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  5 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  1 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  3 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  7 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  6 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13

Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда News

Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда

Инсайдер Фабрицио Романо бир қатор топ-клублар томонидан кўзланаётган "Борнмут" ҳимоячиси Дин Хёйсеннинг бўлажак трансфери хусусида маълумот берди.

Унга кўра, Хёйсеннинг шартномасида 50 млн фунт миқдоридаги товон пули бор ва бу аллақачон расман тасдиқланган. Романо таъкидлаганидек, испаниялик ҳали якуний қарорга келмаган.

Хёйсен айни пайтда бир қанча топ-клублар билан бевосита музокаралар олиб бормоқда. Асосий даъвогарлар "Челси", "Ливерпуль" ва "Арсенал" бўлиб, улар футболчи трансфери устида фаол ишламоқда. 

Барча алоқалар ўйинчининг номидан амалга оширилади, клуб бу жараёнга аралашмайди, дея таъкидлади Романо.

"Челси" январь ойидаёқ Хёйсенни сотиб олишга уриниб кўрган, бироқ ўша пайтда товон пули ҳақидаги банд кучга кирмаганди.

"Реал" ҳам Хёйсеннинг севимли вариантлари сифатида тилга олинади, бироқ мадридликлар ҳозирча на трансфер стратегияси, на бюджети борасида бир қарорга келган, айниқса, уларда ҳали мураббий масаласи кун мавзусига айланган.

Дин Хёйсен – "Борнмут"нинг 20 ёшли испаниялик ҳимоячиси. У жорий мавсум "гилослар" сафида 31 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у дунёнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган "Golden Boy" мукофотига даъвогарлар бешлигига кирган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика