Англия термасининг “қуруқ серия”си ўз ниҳоясига етди
11 oct 2020 22:00
News
Англия термасининг “қуруқ серия”си ўз ниҳоясига етди
Айни дақиқаларда Миллатлар Лигаси 3-туридан ўрин олган Англия – Белгия учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Баҳс 16-дақиқасида меҳмонлар форварди Ромелу Лукаку рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди ва инглизларнинг бир йил давом этган “қуруқ серия”сига якун ясади. Англия дарвозасини сўнгги бор 2019 йил 11 октябр куни Чехия термаси футболчиси Зденек Ондрашек ишғол этган эди.
Шундан сўнг эса Гарет Саутгейт шогирдлари 6 учрашувдан бери дарвоза даҳлсизлигини сақлаб келишаётганди: Болгария – 6:0, Черногория – 7:0, Косово – 4:0 (барчаси Евро-2020 саралаши), Исландия – 1:0, Дания – 0:0 (Миллатлар Лигаси), Уэльс – 3:0 (ўртоқлик ўйини).
Link :
Source : Opta Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments