Англия терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади
30 nov 2023 11:39
News
Ҳимоячи Фил Ягелка фаолиятига якун ясаганини эълон қилди.
"Барча яхши нарсалар ўз ниҳоясига этиши керак ва 800 тадан сал кўпроқ ўйиндан сўнг менинг футболчилик фаолиятим тугади", – деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқларда.
Ягелка "Шеффилд Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти мобайнида "Эвертон" ва "Дерби Каунти" клубларида ҳам ҳаракат қилган.
41 ёшли марказий ҳимоячининг сўнгги клуби "Сток Сити" бўлиб, у ердан ёзда кетганди. Футболчи Англия терма жамоаси сафида 40 та ўйинда майдонга тушган.
Ягелка "Шеффилд"да 3 марта ва "Эвертон"да 2 марта мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
14:19
Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди 10
Comments