Latest news

16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  1 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  4 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  25 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  3 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  19 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  13 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  12 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  9

Англия лига Кубоги. "Манчестер Сити" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кубок соҳибига айланди News

Англия лига Кубоги. "Манчестер Сити" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кубок соҳибига айланди

Англия лига Кубоги финали доирасидаги "Челси" - "Манчестер Сити" учрашувида "шаҳарликлар" устун келишди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 

Англия лига Кубоги
Финал
"Челси" – "Манчестер Сити" 0:0 (Пеналтилар серияси — 3:4)
"Уэмбли" стадиони.

"Челси" 
– Аррисабалага, Аспиликуэта, Давид Луиз, Рюдигер, Эмерсон, Жоржиньо, Канте, Баркли (Лофтус Чик, 89), Виллиан, Азар, Педро (Хадсон Одои, 79).

"Манчестер Сити" - Эдерсон, Зинченко, Ляпорт (Компани, 46), Отаменди, Уокер, Фернандиньо, Давид Сильва (Гюндоган, 79), Де Брюйне (Сане, 86), Бернардо Сильва, Стерлинг, Агуэро.

Огоҳлантиришлар: Давид Луиз 30, Фернандиньо 58, Рюдигер 72, Жоржиньо 88.

Chelsea

Cesar Azpilicueta - 121', Emerson - 121', Eden Hazard - 121'

EFL Cup . Round final

24/02/2019, 21:30

4
:
3
Finished AP

Manchester City

Ilkay Gundogan - 121', Sergio Aguero - 121', Bernardo Silva - 121', Raheem Sterling - 121'

Stadium: Wembley, 81775 spectators

Referee: Jonathan Moss

45'
90'
120'
30'  David Luiz
72'  Antonio Ruediger
79'  Pedro Rodriguez (Callum Hudson-Odoi)
88'  Jorginho
89'  Ross Barkley (Ruben Loftus-Cheek)
95'  Willian (Gonzalo Higuain)
46'  Aymeric Laporte (Vincent Kompany)
58'  Fernandinho
79'  David Silva (Ilkay Gundogan)
86'  Kevin De Bruyne (Leroy Sane)
90'  Nicolas Otamendi
91'  Fernandinho (Danilo)

Пенальтилар серияси бошланди
0:0 — Жоржиньо (ноаниқ)
0:1 — Гюндоган
1:1 — Аспликуэта
1:2 — Агуэро
2:2 — Эмерсон
2:2 — Сане (ноаниқ)
2:2 — Давид Луиз (ноаниқ)
2:3 — Бернарду Силва
3:3 — Азар
3:4 — Стерлинг

"Манчестер Сити" навбатдаги совринни қўлга киритди!

Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланади

81 775 нафар томошабин учрашувни трибунадан туриб кузатиб бормоқда

Экстра таймнинг биринчисида айтарлик хавфли вазият бўлмади. Жамоалар пенальтилар сериясига қараб кетишмоқда. 

Гвардиола шогирдларини руҳлантирмоқда

90+4. Асосий вақт якунланди ҳисоб очилмади. Энди яна 30 дақиқа футбол кўрамиз 

90+3. Эден Азар бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо қанот ҳаками байроқчани кўтариб ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатди

90+2. Жарима тўпидан кейин сал қолса "Челси" гол уриши мумкин эди, бироз ноаниқ чиқди

90. Ўйиннинг асосий вақтида 4 дақиқа қўшилди

89. Ўзгариш. "Челси". Баркли ўрнига Лофтус Чик тушди

89. Огоҳлантириш. Жоржиньо бирга бир вазиятга қочиб кетаётган Стерлингни атайин йиқитгани учун

88. ЗАРБА! Давид Луизнинг зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди

86. Ўзгариш. "Сити". Де Брюйне ўрнига Сане тушди

82. Жамоалар асосий вақт 0:0 ҳисобида тугашига рози шекилли

79. Ўзгариш. "Челси". Педро ўрнига Хадсон Одои тушди

79. Ўзгариш. "Манчестер Сити". Давид Сильва ўрнига Илкай Гюндоган тушди

73. ЗАРБА! Де Брюйне 18 метрлардан белгиланган жарима тўпини дарвоза юқорисига тепди

72. Огоҳлантириш. Рюдигер

66. ЗАРБАААААААААААААААА! ЖУДА ВА ЖУДА ХАВФЛИ! Яна ўша Азар чап қанотдан қочиб кетди, жарима майдонига кириб Кантега тўп узатди, Нголонинг зарбаси эса юқорига кетди! 

63. "Челси" ўз бахтини қарши ҳужумдан изламоқда. "Сити" эса катта куч билан ҳужумга ўтмоқда.

58. Огоҳлантириш. Фернандиньо рақиб йўлини тўсгани учун  

56. ГООООООЛ! Агуэро гол урди, аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани учун гол ҳисобга олинмади. Бош ҳакамга VAR ёрдамга келди. 


53. Хавфли вазият! Эден Азар сал қолса бирга бир вазиятга чиқиб кетарди, аммо жарима майдони ичида Отаменди ундан тўпни олиб қўйди! 

50. Хавфли вазият! Агуэро томонга узатилган тўпни Кепа иккинчи уринишда эгаллаб олди, сал қолса аргентиналик ҳужумчи гол урарди.

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Сити". Ляпорт ўрнига Компани тушди



45. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ. 

44. Хавфли вазият! Эден Азарнинг бир ўзи ҳозир рақиб ҳимоячиларини шошириб қўйди. Аммо унинг зарбаси дарвозага бормади.

41. "Сити" жарима тўпини амалга оширди. Рақиб жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди. 

35. "Челси" умуман ҳужум қила олмаяпти.



30. Огоҳлантириш. Давид Луиз Бернардо Сильвани йиқитгани учун

28. ЯНА ЗАРБА! Агуэронинг кучли зарбаси Кепа томонидан қайтарилди. 

22. ЗАРБАААА! Бернардо Сильванинг оширган тўпини тўхтатиб олган Серхио Агуэронинг кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

15. Гвардиола шогирдлари ташаббусга эришишмоқда. Қанотлардан тўп рақиб жарима майдонига узатилмоқда асосан. Гвардиола ҳозир майдон четига туриб олиб шогирдларига кўрсатмалар бермоқда.



9. УХХ. Канте рақиб жарима майдони ёнида йиқилди, Зинченко қоида бузмаган деб топилди.

3. Дастлабки дақиқаларда "Сити" тўпни назорат қилмоқда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.



Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика