Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  15 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

"Лестер" - Англия Кубоги соҳиби! News

"Лестер" - Англия Кубоги соҳиби!

Англия Кубогининг финали матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Челси" – "Лестер" 0:1

Гол: Тилеманс (63).

Челси – Аррисабалага, Жеймс, Тиаго Силва, Аспиликуэта (Хадсон-Одои, 76), Алонсо (Чилуэлл, 68), Зиеш (Пулишич, 68), Жоржиньо (Хавертц, 75), Маунт, Канте, Рюдигер, Вернер (Жиру, 82).

Лестер – Шмейхель, Кастань, Фофана, Эванс (Олбрайтон, 34), Томас, Ндиди, Тилеманс, Перес, Сеюнджю, Ихеаначо (Мэддисон, 67), Варди.

Огоҳлантириш: Фофана (36), Вернер (40).

Chelsea

FA Cup . Round final

15/05/2021, 21:15

1
:
0
Finished

Leicester City

Youri Tielemans - 63'

Stadium: Wembley, 21000 spectators

Referee: Michael Oliver

45'
90'
40'  Timo Werner
68'  Hakim Ziyech (Christian Pulisic)
68'  Marcos Alonso (Ben Chilwell)
75'  Jorginho (Kai Havertz)
76'  Cesar Azpilicueta (Callum Hudson-Odoi)
82'  Timo Werner (Olivier Giroud)
89'  Wes Morgan
34'  Jonny Evans (Marc Albrighton)
36'  Wesley Fofana
63'  Youri Tielemans
63'  Luke Thomas
67'  Kelechi Iheanacho (James Maddison)
82'  Luke Thomas (Wes Morgan)
82'  Ayoze Perez (Hamza Choudhury)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Лестер" илк марта Англия Кубогини қўлга киритди! Дахшатли финал кўрдик. 

"Лестер" бугун ажойиб ўйин кўрсатмоқда!

"Лестер" президенти ўйинни шунақанги хотиржамлик билан кўряптики, уни бетараф мухлис деб ўйлайсиз.

5 дақиқа қўшиб берилди.

ЙЎЎҚҚҚ!! ВАР голни ҳисобламади!!! Офсайд!

ВАР ишга тушди. Оффсайд бўлиши мумкин.

89. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Ниҳоят, "Челси" мақсадига етмоқда!!! Морган ўз дарвозасига тўпни киритиб юборди!

87. КАСПЕЕЕЕЕРРРРРРРРРР!!! Биласизми, Шмейхел шундай сейв қилдики, қайта ва қайта кўриш керак. Маунтнинг зарбаси жуда кучли эди. Шунчаки қаҳрамон!

82. Тухель майдонга Жируни ташлади! Оз вақт қолмоқда!

78. ЗАРБААААААА!!! Чилуэллнинг боши билан йўллаган зарбасини аввалига Шмейхелнинг қўли, кейинчалик "Уэмбли" майдонига ўрнатилган дарвозанинг тўсини қайтарди!

76. "Челси" олдинга ташланмоқда. "Лестер" эса бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда.

73. "Челси" узоқ вақт давомида ҳужум уюштиришга ҳаракат қилди. Мэддисонга қарши фол ишлатилгандан кейин тўп "тулкилар"га олиб берилди.

68. Мэддисон майдонга тушди. "Челси"да ҳам ўзгаришлар бор.

63. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Тилемансдан супер гол!

62. Кантенинг пасидан кейин Аспиликуэта дарвоза ёнига тўпни тепди. Бу зарбамиди ёки узатмалигини Сесарнинг ўзи ҳам билмаса керак.

59. Ана энди "Лестер"нинг босими сезилмоқда. Ўйин "Челси" ярим майдонига кўчган.

56. "Лестер" бурчак зарбасига эга бўлди. Алонсо хавфни бартараф қилди.

53. Аспиликуэтанинг қанотлан оширган тўпини Алонсо боши билан дарвозага йўллади. Шмейхель ўз ўрнида. 

50. УХХХХ!! Иккинчи бўлим юқори темп билан бошланди. Узун узатма Вардига мўлжалланганди. Кепа жарима майдончасини тарк этиб, тўпни тепиб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

"Челси"нинг босими остида тайм ҳам якунланди.

Бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. ВАРДИИИИИИ!! Ажойиб вазият эди! Тилеманснинг ажойиб узатмасидан кейин Жейми боши билан жуда ноаниқ зарба йўллади.

44. ЗАРБААААА!! Вернернинг зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

42. "Лестер" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан оширилган тўпга Сеюнжю боши билан зарба берди. Ноаниқ.

39. УХХХХХХХ!! Вернер икки марта рақиб дарвозаси томон зарба берди. Ндиди иккисида ҳам ўзини қалқон қилди.

36. "Челси" футболчисига қарши жуда қўпол ўйнагани учун Фофана огоҳлантирилди. "Челси" "Лестер"ни "сиқиб сувини ичмоқда". Бироқ иш зарбагача етиб бормаяпти.

Мажбурий ўзгариш. Эванс ўрнини Олбрайтон эгалламоқда.

32. Жонни Эванс ўйинни давом эттира олмайди. У эски жароҳатини қайтариб олди шекилли. 

29. УХХХХХХ!! Ҳисоб очилиши ҳеч гап эмасди. Аспиликуэта бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади. Умуман олганда тўп унга ўтиб кетишини кутмай қолди.

28. ВЕРНЕЕЕЕРРР!! Зарба бермасдан тўпни шеригига оширганида гол бўлиши мумкин эди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.

26. Энди "Лестер" ҳужумга ўтди. Тилеманснинг зарбаси Силвадан ўтмади.

23. "Челси"да хавфли вазият юзага келди. Алонсо дарвоза ёнида тўп билан пайдо бўлди ва зарба беришга улгурмади. Иккинчи темпда Маунт зарба берди. Тўп рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

20. Юри Тилеманснинг жаримадан узатган тўпини Сеюнжю боши билан дарвоза томон тўғирлади. Ноаниқ.

19. Тиаго Силва ўз жарима майдончаси яқинида тўпни қўли билан ўйнади. "Лестер"да стандарт вазият.

16. ЗАРБАААААА!! Кастаннинг қанотдан оширган тўпини Варди дарвоза томон тепди! Жеймс жамоасини голдан қутқариб қолди. 

15. Рюдигернинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси на аниқ на кучли бўлди)

11. Негадир ўйин трансляцияси унчалик ёқмаяпти. Тасвирчилар жуда кечикишмоқда.

8. "Челси" футболчилари рақиб пости ёнида жуда қаттиқ босим уюштирмоқда. Аммо бу зарбагача етиб бормаяпти.

6. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди. Рис Жеймснинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

3. Вардининг чап қанотдан дарвоза ёнига узатган тўпини Кепа ушлаб олди.

2 дақиқа ичида "Челси" икки марта ўнг қанотдан ҳужум уюштирди. Вернернинг узатган тўпларидан биринчисини Шмейхель ушлаб олган бўлса, иккинчиси Эвансга насиб қилди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишган. Айтганча, бугун учрашув мухлислар билан бўлади. Бу эса ўйиннинг юқори курашлар остида ўтишини таъминласа не ажаб.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Уэмбли"га қаратамиз. Ушбу стадионда Англия Кубогининг 2020/21 йилги мавсумининг соҳиби аниқланади. Соврин учун "Челси" ҳамда "Лестер" жамоалари кураш олиб боради.

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика