Latest news

00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  0 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  3 00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  5 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  9 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  13 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Англия Жаҳон чемпионатини ютади, Кейн финалда гол уради News

Англия Жаҳон чемпионатини ютади, Кейн финалда гол уради

Англия - XXI асрдаги энг омадсиз футбол термаси.

Терма бирор марта ҳам йирик турнирларнинг ярим финалига етиб кела олмади, уч марта пенальтилар сериясидан кейинги мағлубият, сўнгги Еврода эса инглизлар умуман ишончни оқлай олмади. Россиядаги турниргача уларнинг йўлини ёмон ҳаёллар билан эслашади. Бироқ эндиликда уларга бўлган ишонч жуда ҳам ошди. Нима учун?

ИДЕАЛ НАТИЖАЛАР

Англия термасининг саралашдаги йўлини барчага намуна қилиб кўрсатса бўлади. Гуруҳда топ-рақиблар йўқ эди, бироқ улар бир неча ноқулай рақиблар билан куч синашди - Словакия, Словения, Шотландия... Англия саралашда 3та гол ўтказиб юборди, 7 марта "қуруқ" ғалабага эришди.

Кейинчалик ўртоқлик ўйинларида - уч ғалаба, уч дуранг. Англия бунда Голландия, Нигерия, Коста Рика каби термаларни муносиб тарзда мағлуб этди. Германия, Бразилия каби рақиблар билан баҳсларда Саутгейт "автобус"ни қўйди ва гол ўтказиб юбормади. Англия Россияга ғолиблик руҳи билан, ўртамиёна савиядан чиқиб бормоқда. Инглизлар топ-термалар билан бемалол ўйнай олишади.

ФАХРИЙЛАРНИ ҚЎЙИБ ЮБОРИШ

Россиядаги жаҳон чемпионати - Англиянинг омадсиз авлодидан воз кечганидан кейинги илк турнир. Еврода Харт ва Руни ҳам бор эди ва ўша пайтдаги воқеалар ривожини эслаймиз. Англиянинг энг катта камчилиги - руҳий ҳолати бўлганди ўшанда. Жамоа илк голни ўтказиб юборганидан кейин тезда таслим бўлаётганди. Энди терма ёш, ғалабаларга чанқоқ.

ЖЧдаги энг ёш 3 термадан бири - Англия, 25,9 ёш. Мантиқан олиб қараганда ёшлар плей-оффга чиқади ва Евродаги омадсизликларни такрорламаслиги керак. Жамоа таркибида тажрибасизлар йўқ, Ҳатто 20 ёшли Рэшфорд ҳам миллий термада бир неча йиллардан буён ўйнамоқда. Бу эса терманинг ютуғи.

ЕТАКЧИЛАР

Уэйн Руни, Фрэнк Лэмпард, Стивен Жеррард - уларнинг барчаси ўз клубларида етакчи бўлса-да, термада барқарорликни намойиш қила олмасди. Топ-футболчилар қўпол ҳатоларга йўл қўярди ва термада босимни ҳис қиларди. Харри Кейн эса бундай футболчига ўхшамайди. У 24 ёшга кирган, бироқ АПЛда 100дан ошиқ гол киритиб бўлган. Бир неча йилдан буён юқори темп билан ўйнамоқда ва бутун термани ўз ортидан эргаштира олмоқда.

Майдонда фақатгина клуби эмас, термасининг ҳам етакчиси. Евродаги омадсизликдан кейин миллий термада қандай ўйнаш кераклигини тушунди. Харри Кейн - Англиянинг янги авлодидаги идеал футболчилардан бири. Вазиятлардан фойдалана олади, ва албатта, финалда ҳам дарвозани ишғол қилади.

МЕТИН ҲИМОЯ

Англиянинг ҳимоясини ҳам бошқа термаларга намуна қилиб кўрсатса бўлади. Гарет Саутгейт ҳимояга катта эътибор берди ва уч нафар марказий ҳимоячи билан схемани боғлади. Шу орқали сифат ҳам, натижа ҳам кўзга ташланмоқда. Олдин ҳам Англия ҳимоясида топ-футболчилар бор эди, бироқ ўшанда улар қўпол ҳатолар эвазига оддий голларни ўтказиб юборишарди. Саутгейт давридан кейин булар тўғриланди. Кэхилл, Стоунз, Магуайр, Жонс, Уолкер бешлиги даҳшатли ўйин намойиш этишмоқда ва барчанинг ишончини қозонишмоқда. Англияликлар бундай ҳимоя билан Германия ва Бразилияни ҳам мағлуб эта олади.

Саутгейтнинг тактикасида икки ярим ҳимоячи орқа чизиққа ҳам ёрдам беради. Хендерсон, Лофтус-Чик ва Дайер чуқур ҳимояда ўйнай олади ва креативликни намойиш қилади. Нигерияга қарши ўйинда у тактикани бироз ўзгартирди ва эътиборни кўпроқ ҳужумга қаратди. Марказдаги бир футболчи ҳимояга ёрдам берди. Қолган 4 футболчи эса фақатгина ҳужумда ўйнади. Африкаликлар эса прессинг эвазига камроқ гол ўтказишди.

Қайд этиш лозим, Англия ўзининг сўнгги 10 учрашувида 3 гол қўйиб юборди.

ЕНГИЛ ҚУРЪА

Англия ҳозирданоқ плей-оффга тайёргарликни бошласа бўлади. Улар гуруҳдан чиқиши аниқ бўлган масалалардан бири. Улар олдинда Панама ёки Бельгияни юта олади. Демак, Саутгейт турнир стартигача буни ҳисобга олган. 1/8 финал босқичида ҳам Англия даражасидан бироз пастроқ терма бўлиши эхтимоли бор - Польша, Сенегал, Колумбия ёки Япония. Буларга қарши учрашувда Англия сўзсиз фаворит сифатида айтилади. Агарда Англия гуруҳда биринчи ўринни эгалласа, бироз қулайроқ рақиб билан куч синашади. H гуруҳидаги термаларнинг савияси бир-бирига яқин, шу боисдан ҳам бу ерда сенсациялар бўлиши эхтимоли жуда юқори.

Демак, Англия чорак финал ҳақида ўйласа ҳам бўлади. Уларга "автобус" ёрдам берса керак. Ҳар ҳолда ўтган сафарги мусобақалардан кейин шундай ҳулоса бўлмоқда.

МОТИВАЦИЯ

Россиядаги мундиал Саутгейт йигитлари учун алоҳида чақирув бўлиб хизмат қилади. Англия ЖЧ-2018 совринини қўлга киритишни истаётган бир вақтда Россия билан муносабатлар ёмонлашди. Барчасига мухлисларнинг ўзини тутишлари сабаб. Аммо бу Англиянинг турнирда қатнашишига ҳеч қандай таъсир қилмаса керак. Чунки Россиядан кўра Англия кучлироқ. Ёшлар ватани шарафини ҳимоя қилиш учун жангга чиқмоқда.

Ким 2004 йилда Греция ёки 2016 йили Португалия Еврони ютишини тахмин қилганди? Демак, Англия ҳам совринни юта олиши мумкин. Англияда дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири тўп сурмоқда, "Манчестер Сити"нинг чемпионлик таркибидаги 4 футболчи, АПЛда порлаётган Деле Алли ва Маркус Рэшфорд каби футболчилар бор. Харри Кейн финалда гол ура олади. Эслаб қолинг. Англия жаҳон чемпиони бўлади.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика