Аньелли бошчилигида директорлар кенгаши “Ювентус”да истеъфога чиқди. Андреа 12 йилдан бери клубни бошқараётганди
29 nov 2022 09:30
News
Аньелли бошчилигида директорлар кенгаши “Ювентус”да истеъфога чиқди. Андреа 12 йилдан бери клубни бошқараётганди
“Ювентус” раҳбарияти тўлиқ таркибда лавозимини тарк этди.
Директорлар кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида пресидент Андреа Аньелли, вице-президент Павел Недвед, бош директор Маурицио Арривабене ва бошқарув кенгашининг яна 7 аъзоси истеъфога чиқди.
Бу прокуратура томонидан ўтказилган текширувда ҳисоботдаги маълумотларни бузиш ва бюджетни тасдиқлаш билан боғлиқ муаммолар туфайли бўлди.
Аньелли 2010 йил май ойидан бери “Юве”ни бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида клуб қаторасига 9 марта Италия чемпионлигини қўлга киритди, 2 марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқди, 5 мартадан Италия кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланди.
Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments