Latest news

13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  0 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  8 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  12 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  4 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  42

Андрия Филипович: "Гол ёки ассистларим эмас, "Бунёдкор"нинг Суперлигада қолиши муҳим эди" News

Андрия Филипович: "Гол ёки ассистларим эмас, "Бунёдкор"нинг Суперлигада қолиши муҳим эди"

"Бунёдкор" иккинчи даврада таркибга бир қатор маҳоратли футболчиларни қўшиб олди.

Улардан бири Андрия Филипович ўзидан яхши таассурот қолдирди. 13 та ўйинда 5+4 кўрсаткичини қайд этди ва жамоани лигада сақлаб қолишига муносиб ҳисса қўшди. "Пахтакор" билан ўйиндан сўнг футболчи қисқача фикрларини билдирди.

"Ўзбекистондаги илк мавсумимни ўтказдим. Айниқса охирги 4 ойни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Ҳаттоки, статистика ҳам буни айтиб турибди. "Бунёдкор"ни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетдик. "Пахтакор" билан қийин ўйин бўлди. Тўғри, натижа барчасини гапиради. Аммо майдонда қандай қаршиликка дуч келганимизни яхши биламиз. Рақиб сафида техник йигитлар жамланганди. Биз мураббийимиз нима истаётганини бажардик. Охирги ўйинни ғалаба билан якунладик. Бундан барча хурсанд деб ўйлайман. Мослашишга ҳеч қандай вақт кетмади. Мен ўз сифатларимни биламан. Гол уришим ва жамоага ёрдам беришим лозим эди. Мен учун гол ёки ассистларим эмас, "Бунёдкор"нинг ўрнини сақлаб қолиши муҳим ҳисобланарди.

Ҳозир уйга қайтиб дам оламан. Олдинда нима бўлишини кўрамиз. "Бунёдкор" Суперлигада қолиши ва кейинги мавсумда чемпионлик учун курашиши кераклигини тушуниб тургандик. Вазифа бажарилди",- дейди Андрия Филипович.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика