Latest news

18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  0 18:15Про лига. "Арал" Нукусда "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:05Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" "Ал Иттиҳод" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  10 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  1 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  5 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  11 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1

Андрей Шипилов: "Раҳбарият томонидан қўйилган вазифани бажардик" News

Андрей Шипилов: "Раҳбарият томонидан қўйилган вазифани бажардик"

Суперлиганинг энг охирги турида "Металлург" ўз майдонида ғалабага эришди.

Бекободликлар меҳмон жамоа "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ўйиндан кейин "Металлург" устози Андрей Шипиловнинг фикрлари қуйидагича бўлди.

"Бугунги ўйин турнир жадвалига таъсир қилмасди, шунга қарамай ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Футболчиларим - профессионал, мен улар билан фахрланаман. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз, шунингдек доим ўз мухлисларимизни хурсанд қилишни хоҳлаймиз. Биз доим Бекобод халқи учун ўйнаймиз".

"Йил бошида катта гапирмагандик, чемпионлик учун ўйнаймиз демагандик. Камтарлик қилиб жим турдик. Ўзимизга яраша режалар бор эди. Бош ҳомийимиз томонидан қўйилган вазифани уддаладик деб ўйлайман. Ниятимиз биринчи босқичдан кейин кучли олтиликка кириб олиш эди ва буни бажардик. Чемпионатни эса бешинчи ўринда тугатдик", - дейди "Металлург" бош мураббийи.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика