Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Андрей Шипилов: "Ўзбекистон суперклубидан очко олдик" News

Андрей Шипилов: "Ўзбекистон суперклубидан очко олдик"

Ўзбекистон суперлигаси 2-тури доирасида "Локомотив" - "Металлург" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Шипилов ҳамда жамоанинг учрашувдаги энг яхши ўйинчиси Акбар Исматуллаев қатнашди.

Андрей Шипилов: - "Аввало бугунги ўйин ташкилотчиларига катта раҳмат айтаман. Улар бугун яхши ишлашди. Барчага 5+ баҳо қўяман.

Биринчи бўлимда биз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. Тезкор гол ўтказиб юбордик, ҳимояда пала-партиш ўйнадик. Кейинчалик ўзимизга келдик ва кучимизга куч қўшдик. Яширмайман, натижа мен учун кутилмаган бўлди. Албатта, бунга "Локомотив"даги ўзгаришлар ҳам сабаб. Биз Ўзбекистоннинг суперклубидан очко олишга эришдик. Бу клуб билан бошқачасига ўйнаб бўлмасди.

"Локомотив" 3 кундан кейин яна бир муҳим баҳсни ўтказади. Бироқ таркибда бундай ўзгаришлар бўлишини кутмагандим. Шундай бўлса ҳам йигитларга рақибнинг қандай кучга эга эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Улар барча ишларда тартибли ўйнашади. Ҳар бир позиция учун 2-3 нафардан жуда тажрибали футболчилари бор"

Акбар Исматуллаев: - "Ўйин қизиқарли бўлишини билардик. Энди иккинчи ўйинни ўтказдик. 80-90 фоиз футболчи жамоа таркибига яқиндагина келиб қўшилган. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга очилиб борамиз ва шу орқали бекободлик мухлисларимизни хурсанд эта оламиз.

Биламиз, "Локомотив" жамоаси ОЧЛда ўйнамоқда, жуда кучли таркибга эга. Биз ҳам қўлимиздан келганча ўйнаб, натижани қўлга киритдик"

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика