Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Андрей Шипилов: "Лига кубогида узоқроққа боришни истаймиз" News

Андрей Шипилов: "Лига кубогида узоқроққа боришни истаймиз"

АГМК – “Металлург” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида бекободликлар устози Андрей Шипилов ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Уч тўрт кун ичида иккита муросасиз ўйин ўтказдик. Ҳар иккаласида жанговор дуранг қайд этилди. Чемпионат ўйинида биз биринчи бўлиб гол ургандик, бугун эса биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик. Бугун футболчилар катта ҳажмда жисмоний меҳнат қилишди.

Бизни хурсанд қилган жиҳати ҳар иккала учрашувда жамоа ўз ўйинини кўрсата олди. Бугун оддий хато туфайли гол ўтказиб юборганимиздан сўнг футболчилар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Ўйинда бурилиш ясай олдик, ҳисобни тенглаштирдик. Шундан кейин ҳам ўйинни ташлаб қўймадик. Охиригача курашдик. Вақтни чўзмадик, яна гол уриш имконияти бўлди. Олдинда яна бир муҳим учрашув турибди.

Энди “Қизилқум”га қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Мазкур учрашувда мухлисларимизни хурсанд этиш, уч очко олиш учун майдонга чиқамиз. Ўзбекистон кубогини вақтли тарк этдик. Ҳеч бўлмаса мазкур кубок баҳсларида узоқроққа боришни мақсад қилганмиз, дейди Андрей Сергеевич.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика