Андрей Шипилов: "Жўжани кузда санашади" деб бежиз айтишмаган"
24 nov 2019 11:22
News
Андрей Шипилов: "Жўжани кузда санашади" деб бежиз айтишмаган"
- ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффус футболчиларнинг ҳолатига таъсир қилишидан чўчигандик. Ҳужум чизиғимизда ўйинимиз қовушмади. Биринчи бўлимда шубҳамиз тўғри чиқди. Меҳмонлар эса жуда ақлли ҳимояланишди.
Танаффусда шогирдларимдан тўпни ушлаб турмасдан, тезроқ олдинги чизиққа етказиб беришларини сўрадим. Ўйинчиларни ҳам тўғри алмаштирдик деб ўйлайман. Тошқўзиев ҳамда Абдуллаевларнинг майдонга туширилиши ўйин тақдирини ҳал этди. Ҳар иккаласи гол уришди ва киритилган голларда бевосита иштирок этишди. Ўз уйимизда анчадан буён ғалаба қозона олмай келаётгандик. Асосан сафар учрашувлари очко жамғардик. Охирги марта уйда “Навбаҳор”ни ютган эдик. Бугун футболчилар ўйлайманки, сермаҳсуллик ва чиройли комбинациялар билан мухлисларимизни хурсанд этишди.
Олдинда иккита қийин ўйин турибди. Бугунги ғалаба футболчиларимизнинг руҳиятига кўтаринкилик бағишлайди деб умид қиламан. Мавсумни юқори тонда якунлашни хохлаймиз. “Жўжани кузда санайди” деб бежиз айтишмаган. Айни пайтда барча жамоалар қимматли очколар “изига тушишган”. Бугунги ғалаба билан шогирдларимни, мухлисларимизни табриклайман. “Динамо”га эса кейинги ўйинларда муваффақият тилайман, дейди Андрей Сергеевич.
Comments