Latest news

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  51 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  4 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Андрей Шипилов: "Чироқларнинг ўчгани "Пахтакор"га ёрдам берди" News

Андрей Шипилов: "Чироқларнинг ўчгани "Пахтакор"га ёрдам берди"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрларини билдирди.

"Иккинчи давра бошланиш палласи. Кимни рўйхатдан ўтказган бўлсак барчалари ўйнашди. Жамоамга катта эътирозим йўқ. "Пахтакор"да ҳам янги мураббий, янги раҳбарият ишламоқда, янги футболчилар. "Пахтакор" стадионида иккита гол уриш осон эмас. "Пахтакор" ўйинни назорат қилди, устунлик қилди, дея олмайман. Лекин тан оламан маҳоратли футболчилари бор. Марат Бикмаев эса бизда бугун шундай эканлигини кўрсатди, яна гол уриши мумкин эди. Вазиятлардан фойдалана олмадик, "Пахтакор" уриб кетди. Футболчиларим ётиб олмади, ҳаракат қилди. "Пахтакор"га ҳам бугун осон бўлмади. Қачонки Сиз рақибингиздан битта кам гол урсангиз, натижа ҳам йўқ, очко ҳам бўлмайди. Ишлашда давом этишимиз, турнир жадвалидаги ҳолатни яхшилаш керак", - деб гапини бошлади мураббий.

- Жамоангиз ўйинни яхши бошлади. Аммо нима сабабдан голдан кейин жамоа ҳужумда фаол футболни тўхтатиб қўйди?

- 28-дақиқада дарвозамиз олдида жарима зарбаси юзага келди, ундан кейин болаларча хатога йўл қўйдик. Тўп узатилгандан кейин ўша қанотда уч футболчимиз бор эди. Фикрингизга қўшиламан. Ва 42 ёки 43-дақиқада ҳам шундай ҳолат рўй берди. Хатто юқори даражали термалар ҳам узоқ вақт давомида юқори прессинг қила олмайди. Тўпни назорат қилишга, рақибга бермасликка ҳаракат қилдик. Чунки рақиб тўп билан ўйнашни, ҳужум қилишни яхши кўради. "Пахтакор"нинг ожиз томонларини ўргангандик. Фикримча, жамоанинг камчиликлари ўйин давомида ҳам кўриниб қолди. Рақиб ҳам бизни ўрганган, тахлил қилган. 

Менимча саволингизга жавоб руҳият билан боғлиқ. Шунчаки майдонга чиқиб, хотиржамликни сақлаган ҳолда совуққон ўйнаш керак эди. Икром Алибоев бугун ўз даражасини кўрсатди, ажойиб пас. Драган доимгидек юқори ҳолатда. Ҳа, жуда оғир. Бироқ 28-дақиқагача катта босим билан ўйнаш ҳамма жамоа ҳам эплай олмайди. Танаффусга 2:1 ҳисобида йўл олдик. Аммо таслим бўлмадик, футболчиларга керакли кўрсатмаларни бердик. Йўналишларни тушунтирдик. Иккинчи бўлимда ҳам юқори даражада ўйнадик. "Пахтакор" ҳам яхши рақиб. Таркибнинг ярми терма футболчилари.

- Ўйин учун раҳмат. Жамоангиз ҳақиқий кураш тақдим қилди. Тенг ўйин кўрсатдингиз. Ўйингача "Пахтакор" футболчилари "Динамо"дан бир бош баланд эканлигини. Футболчилар эмас, сиз айбдор эмасми? Балки бошқа тактика танланганда фойда берармиди?

- Биз ҳаракат қиляпмиз. Бугун иккита футболчини позицион ўзгартиришда, асосий таркибдаги бир футболчини туширишда хато қилдим. Захирамиз кучли эмас, улар ўйинни кучайтира олишмаяпти. Ҳозирги кундаги катта муаммоларимиздан бири шу. Тактика борасида яхши ўйнадик. Юқоридаги курашларда ҳам, пасларда ҳам тартибли ҳаракат қила олдик. Шунчаки рақибдаги ижрочилар маҳорати голларга олиб келди. Мағлуб бўлгандан кейин ҳимояда 5 ёеи 6 киши билан ўйнаш кераклигини айтишади. 

Барчасини Сизларга батафсил тушунтира олмайман. Ҳолатни тўлиқлигича миямда тиклай олмаяпман. "Металлург"да ишлаган пайтларимда "Пахтакор"ни ютишимиз мумкин эди. Ўшанда 5 ҳимоячилик тактика билан ўйнаганмиз. Биз таркибимиздаги бор футболчилардан фойдаланиб тактика туздик. Кимларнидир фақатгина қоғозда кўрганман. Айримлари фақат кеча шуғулланди. Кимлардир икки кун олдин. Шу сабабли таркибга энг яхшиларни киритдик. Захирадан тушганлар эса ўйинни кучайтиришмади.

- Шоҳмалик Комилов биринчи даврада "Динамо"нинг энг яхши футболчиси бўлганди.

- Шоҳмаликни ҳар куни кўраман ва январдан буён у билан ўзимни фарзандимдан ҳам кўпроқ гаплашяпман. Бугун тушликдан кейин у билан суҳбат бўлди. У билан доимий мулоқотдаман. Унинг натижалари зўр. Бироқ футбол - жамоавий ўйин. Бироқ ҳозирги кунда "Динамо" "Барселона" ёки "Манчестер Сити" эмас. Шу сабабли биз янада жамоавийроқ бўлишимиз керак. У "Динамо"даги катта ҳажмдаги ўйинини ҳали ҳеч қаерда кўрсатмаган. Шоҳмаликка ўхшаган иқтидорлар ишлашда давом этиши керак. У билан ўғлим каби гаплашаман. Суҳбат тактика борасида бўлди. У яхши, тартибли футболчи. Аммо барча тартибли футболчилар ҳам тинимсиз меҳнат қилиши, қўлни туширмаслиги, таслим бўлмаслиги керак. Аммо таркибда бошқа футболчилар ҳам бор. Улар билан ҳам гаплашамиз, фақатгина Шохмалик билан эмас. Сиз тўғри айтдингиз. У бизнинг кучли жиҳатимиз. Бироқ у кучайиши, ривожланиши керак, мураббийнинг кўрсатмасини бажариши керак. Биз уни тайёрлаймиз, аммо у мураббийлар штаби томонидан берилган топшириқларни бажармаса, бошқаларнинг олдида устун бўлмаслиги керак. 

Агарда Сиз АГМКга пенальтидан гол урганингизда ёки қайсидир ўйинларда самарадорлик қайд этганида ҳозир Станисавлевичнинг даражасида бўлардингиз. Тўғрими? Биринчи даврада кўп ўтказиб юбордик ва кам гол урдик. Аммо ўйинимиз бобида турнир жадвалида ўзимизга мос жойда эмасмиз. Чунки бизда вазиятдан фойдаланиш йўқ! Ишлаяпмиз бу борада. Жамоа мағлуб бўлса, мураббий айбдор. Шоҳмалик ёмон ёки мен яхши демайман. Қийин вазиятдамиз. Бугунги ўйинни кўрдингизми? Қўқонда ўйнаганимизда ҳам жамоада уйғониш борлигини кўрдик. Жамоа Бойдуллаев, Григалашвили, Маҳмудхожиев келганидан кейин янада қўшди. Лекин Қўқондаги ўйин ёки бугунги баҳсни ҳисобга олсак, биз кўпроқ очколарга лойиқмиз. "Пахтакор"дан қўрқмаслигимиз керак эди, деб айтдим. Бугунги "Пахтакор" 2020 йилги "Пахтакор" эмас. Буни йигитларга айтгандим. "Йигитлар, бугун бор кучингиз билан ўйнашингиз керак". Улар вақтни ҳам чўзишмади. Биринчи даврада ҳам, мана иккинчи давра бошида ҳам бизга эътироз йўқ. Турдик, ўйнаб кетяпмиз. Бироқ натижа йўқ пайтда ётиш керак эди дейсизлар. Прожекторларни ўчиришди. Бу ҳам футболчиларни ритмдан чиқариб юборри. Шунча йил "Пахтакор"да ишлаган бўлсам, чироқлар ўчирилмаганди. Бу ҳам "Пахтакор"га ёрдам берди. 

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика