Latest news

20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  5 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  14 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  4 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  7 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик" News

Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида қўқонликлар бош мураббийи Андрей Шипилов иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Мавсум очилиши билан барчани табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, чиройли тўқнашув гувоҳи бўлдик, кураш охиригача кечди. Футболчиларимни ёмон ўйин кўрсатди ёки ғалаба қозонишни исташмади деб айблай олмайман. Биз ҳам охиригача ҳаракат қилдик. Кийим алмаштириш хонасида ҳаммага илиқ гапларни айтдим. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Тўғри, баҳсни бироз ишончсиз бошладик. Бу нима билан боғлиқлигини ўрганиб чиқамиз. Спортда шундай: ҳаяжон ҳаммада бўлади. Бу энди биринчи тур. Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Агар шундай ўйнашда давом этсак, ҳали омадимиз келади. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

- "Қўқон-1912" жамоаси яхши таркибга эга эканлиги кўринди. Дарвозабондан тортиб ҳужумчиларгача - ҳамма ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Лекин бугунги ўйинда кўрдикки, ҳужумчилар тўғри ўйнай олмади. Бу нима билан боғлиқ?

- Эҳтимол, гол урмаганимиз учун бўлса керак, ҳужумчилар ўзини кўрсата олмагандек кўринган бўлиши мумкин. Аммо улар бугун катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Менга қолса жамоани чизиқларга ажратмаган маъқул, футболни бутун жамоа ўйнайди. Ҳужумчиларимизда ҳам вазият бўлди, лекин тўп кирита олмадик. Иккинчи таймда бир нечта имкониятга эга бўлдик. Бурчак тўплари тепдик, жарима зарбаларини амалга оширдик. Биз учун ким гол уришининг фарқи йўқ, муҳими ўша голни уриш. Туркиядаги йиғинимизда ҳамма ўзидан яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қилди. Ўртоқлик ўйинларида бошқа чизиқ вакиллари ҳам тўп киритди. Бу борада кўнглим тўқ дея оламан.

Rating:    

Comments

+1   
27 feb 23:25:04
Акмал Аляров
Қўқон учун ЭНГ катта хато тренер танлашда бўлди
   
28 feb 10:33:30
ARus
Андрей Шипилов " жуда зур тренер"
У 2022 йилда " Dinamo" мураббии Предраг Роганни ӯрнига ишга киришиб "Dinamo турнир жадвалидаги аҳволни дабдала қилиб қочиб кетган эди.
Салкам 4 йилдан кейин яна футболда яна курина бошлабти
Охири бахайр бӯлсин.
   
28 feb 10:26:25
Akbar Umarov
Reply to comment by Акмал Аляров
Қўқон учун ЭНГ катта хато тренер танлашда бўлди
Trener yomon emas
   
28 feb 10:26:03
Akbar Umarov
Ana bo'lmasam lekin futbolda gollar urganlar yutadida
   
28 feb 06:10:47
Азим Исмаилов
Шмпилов ты профукал старт!!! ты вообще не оправдал ожидание!!! тебя кто поставил???
   
27 feb 22:25:19
Abb
Сан йукол сан тренер эмас ан аут.
   
27 feb 22:09:48
Soccerland777
Апрелни охирида кетасан. Майгачаям етолмисан. Мураббиймаску бу
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика