Latest news

10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  2 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  1 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  1 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  7 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  0 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  7 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  10 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  31 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  1 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1

Андрей Шипилов: "Бугун бир киши футбол ўйнашимизга халақит берди" News

Андрей Шипилов: "Бугун бир киши футбол ўйнашимизга халақит берди"

Coca Cola Суперлига 20-туридан ўрин олган "Металлург" –"Бухоро" (0:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрларини билдириб ўтди.

"Курашларга бой ўйин. Икки жамоа ҳам ўз вазифасини бажаришга ҳаракат қилди. "Бухоро"нинг мақсади гол ўтказмаслик ва қарши ҳужумда гол уриш эди. Биз эса тезкор гол уриб олишни мақсад қилган эдик. Биринчи ва иккинчи бўлимда жуда қулай имкониятлар юзага келди. Нима ҳам дердим, адолатли дуранг бўлди. Ўз майдонимизда кетма-кет учинчи бор дуранг ўйнадик. Бугун бир киши футбол ўйнашимизга халақит берди", - дейди Шипилов. 

- Четдан қараганда "Металлург" бугун сафарда ўйнагандек туюлди...
- Уйда ёки сафарда ўйнаётганимиз борасида ҳеч нарса дея олмайман. Шуниси аниқки, биз ўз майдонимизда кетма-кет учинчи бор дуранг ўйнаяпмиз. Футбол ўйнашни истаяпсизми футбол ўйнанг, халақит қилманг. Бу ҳеч нарсага тўғри келмайди. Ҳакамлар ўйнашга қўйиб беришяпти? Агарда чемпионат шу тарзда давом этса ва шундай муносабат бўлса биз қачон ривожланамиз? Мана, кеча "Насаф" АГМК жуда яхши ўйин бўлди. Наманганда ҳам яхши ўйин бўлди. "Бунёдкор" ва "Андижон", ундан олдин Тошкент дербиси ажойиб ўтди. Нега футбол ўйнашга қўйишмайди? Футболчилар ўйнашни хоҳлаяпти, у бўлса суҳбатлашиб нималарнидир муҳокама қиляпти. Агарда кимдир таҳлил қилмаса ва кўриб чиқмаса пастга шўнғишда давом этамиз.

- Уч кундан кейин ҳозирда яхши формада бўлиб турган "Насаф"га қарши ўйин бўлади. Бу ўйиндан олдин қандай фикрдасиз?
- "Насаф" ажойиб жамоа, яхши савиядаги мураббийга эга. Улар муносиб равишда юқори ўринда кетишмоқда. Улар биздан икки кун кўп дам олишади. "Бухоро" ҳам биздан бир кун кўп дам олди. Пандемия вақтида биз нима учундир сафарга бордик, барча ўз уйида. Биз нима қувғиндимизми? Агар барчасини стабил қилмоқчи бўлсангиз, стабил қилинг. Баъзиларга комфорт шароитлар яратилган, нега биз бундай шароитда ўйнашимиз керак? Олдинда яна 20 кун танаффус бўлади... Тайёрланамиз, бошқа нима қила олардик. "Насаф"га қарши охиригача курашамиз. Ундан кейин Жиззахга борамизми? Истаган жойда ўйнашга тайёрмиз.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика