Latest news

18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  3 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  23 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  29 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   43 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  10 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  6

Андрей Шипилов: "Балки машғулотда гол уриш устида ишлашни тўхтатишимиз керакдир..." News

Андрей Шипилов: "Балки машғулотда гол уриш устида ишлашни тўхтатишимиз керакдир..."

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф"(0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрларини билдириб ўтди.




"Яхши ўйин бўлди. 75 дақиқа давомида ўйин назоратини ўз қўлимизда ушлаб турдик. Биттагина тактик хато туфайли стандартдан гол ўтказиб юбордик. Рақиб яхши ўйнади, биз ҳам тактик томонлама яхши тўп тепдик. Гол ўтказиб юборилгунга қадар жуда хотиржам эдим. Ўша вазиятни томоша қилдим, жуда қўпол хатога йўл қўйилган, тажрибали футболчилар бундай хатога йўл қўйишга ҳаққи йўқ. Нима ҳам дея олардим, "Насаф"ни табриклайман. Яхши жамоа ва яхши ўйин намойиш этмоқда.

Бугун захирадан майдонга тушганлар ўйинимизни кучайтира олишмади. Бобожоновни алмаштирганим менинг ҳам хатоим бўлди. У жуда ҳам фойдали ўйнаётганди. Яна бешта тур қолди, футбол ўйнашни давом этамиз", - дейди Шипилов. 

- Охирги 4-5та ўйинда "Металлург" юта олмаяпти. Бунга нима сабаб бўлмоқда...

- Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. "Бухоро" билан ўйинда жуда кўп вазият яратгандик. Бугун у қадар кўп имконият яратмадик, лекин ҳеч бўлмаса дурангга лойиқ эдик. Бунинг устида кўп ишлаяпмиз, балки машғулотларда вазиятларни якунлаш борасида ишлашни тўхтатсак гол уришни бошлармиз. Балки кимдир футболда барча нарсага эришиб бўлдим деб ўйлаётгандир, бу фақат унинг шахсий фикри ва бу хато. Ҳар куни машғулотда исботлашинг керак. Машғулотда бор кучинг билан ишламасанг тўп ҳам дарвозага кирмайди. Демак, маҳаллий ёшлардан топ ҳужумчи излаймиз.

- Дониёр Нарзуллаевнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз? Биринчи таймда кўп ноаниқ паслар берди.
- Ҳа, буни тўғри сездингиз. Биринчи таймда тўп билан кўпроқ муомала қилишини айтдим. У тўпсиз ҳам фойдали ўйнай оладиган футболчи. Дониёр ўйинимизни сусайтиргани йўқ. Барчада пасайиш бўлади, у биринчи турдан буён ўйнамоқда ва кўплаб голли узатмалар берган. Нарзуллаевнинг ўйинида у қадар пасайиш бўлган деб ҳам айтмаган бўлардим, бизда бутун мавсум давомида "ўрада" юрган футболчилар бор.


Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика