Latest news

19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  6 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  3 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  6 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  12 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0

Андрей Шипилов: "Балки иккинчи даврада бошқа мураббий келар ва у мендан яхшироқ ишлар" News

Андрей Шипилов: "Балки иккинчи даврада бошқа мураббий келар ва у мендан яхшироқ ишлар"

Суперлиганинг 12-турида "Сурхон"га қарши баҳсдан кейин "Динамо" устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Керак бўлмаган жойда биринчи голни ўтказиб юбордик. Шундан кейин тезда ўзимизга келиб, ҳисобни тенглаштириб олгандик. Биринчи бўлимни ёмон ўтказмадик. Яхши вазиятлар юзага келтирдик. Етарлича стандартлар ва бурчак зарбаларига эга бўлдик. Иккинчи бўлимда эса тактик томонлама оқсадик. Натижада сен урмасанг, сенга уришади қабилида футбол бўлди. Ҳисоб 1:1 пайтида 100 фоизлик имкониятга эга бўлдик, ундан фойдаланиш шарт эди. Қўпол хатодан кейин биринчи пенальти, кейин иккинчиси... Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтириш ўрнига баттар ёмонлаштирди. Билмадим. Танаффус вақтида яхши машғулотлар қилдик, назорат ўйинлари ўтказдик. Билмадим...

- Футболчилар билан хатолар ҳақида гаплашганмидингиз?

- Ҳа. Суҳбатлар давомида айтган гапларим, қайта ва қайта кўрсатган хатоларим яна такрорланди. Дарвозабонимизни бугун умуман танимадим. Биринчи бўлимда сал-пал ўйинимиз чиқаётганди, аммо иккинчи бўлимда футбол ўйнашдан тўхтаб қолдик. Нимагалигини билмаяпман. Захирадагилар орқали ҳам ўйинни кучайтира олмадик.

- Демак, натижа ўйинга мос бўлди-ми?

- Йўқ, шунчаки 1:1 пайтида гол уриш керак эди ҳолос. Футбол эса бундай хатоларни кечирмайди. Урмасанг, ўтказиб юборасан. Меҳнат қилмасак ҳам майли эди. Рақибга жиддий ёндашдик, учрашувга юқори кайфиятда тайёрландик. Ҳеч қачон футболчилар ўз касбига бундай енгил қарамаслиги керак. Албатта, мураббий сифатида бирор жамоа бошқарувини қўлга олгандан кейин барча гапни ҳам айтавермаслик керак. Бироқ ростдан ҳам профессионал футболчилар ўз касбига доимо юқори даражада эътибор бериши лозим. Балки мураббий сифатида футболчиларимга барча маълумотларни етказиб бера олмагандирман. Бироқ аминманки, биз рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиққандик. Бу ўйинга 3 ҳафта давомида жиддий ҳозирлангандик. 

- Давра якунига қадар "Қўқон-1912" ва "Насаф"га қарши баҳслар бор. Ушбу учрашувлар ҳақида нима дейсиз?

- Йигитларни рухий чуқурликдан олиб чиқиш керак. "Динамо" каби жамоаларнинг бундай ёмон ҳолатга тушиб қолишини умуман истамайман. Ушбу икки ўйиндан кейин турнир жадвалида ижобий ўзгаришлар бўлмаса, раҳбарият билан гаплашиб олишим керак бўлади. Балки иккинчи даврада бошқа мураббий келар ва у мендан яхшироқ ишлар.

- Ушбу учрашувдан кейин раҳбариятдан истеъфо сўрамайсизми?

- Ҳозирча йўқ. Ҳозирча таслим бўлмайман. Жамоанинг бундай ҳолатда бўлишини истамайман. Биринчи даврадан кейин натижаларга қараймиз.

- Пенальтиларда ҳакамга эътирозингиз йўқми?

- Йўқ, барчаси жойида. Биз ёш болаларча қўпол хатоларга йўл қўйдик. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика