Latest news

21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  0 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  1 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  8 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  56 19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  1 19:21"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди  0 18:59Жоау Канселу: "Ҳар доим "Барселона"га мухлислик қилганман"  2 18:35Сон Туркияда тўп тепиши мумкин  0 18:06Александр Ежов: "2-3 та вазиятни юз фоиз голга айлантиришимиз керак эди"  0 17:50Асрор Алиқулов: "Машъал" кейинги мавсум Суперлигада ўйнамайди? Бу ҳақда эшитганимиз йўқ"  3 17:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги баҳсни бошқаради  0 17:18Баҳром Ҳайдаров: "Майдон ҳолатини ҳисобга олсак, комбинацион ўйин намойиш этиш қийин эди"  1 17:07Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  2 16:50"Кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси". Дунё юлдузлари қайси жамоаларга мухлислик қилади?  7

Андрей Мишченко: "Миржалол Қосимов билан эркакча хайрлашдик. "Нефтчи"нинг ўрни пастда эмаслигини кўрсатишимиз керак" News

Андрей Мишченко: "Миржалол Қосимов билан эркакча хайрлашдик. "Нефтчи"нинг ўрни пастда эмаслигини кўрсатишимиз керак"

Айни пайтда "Нефтчи" жамоасининг мудофаа чизиғида Алексей Ларин ва Андрей Мишченко жуфтлиги ҳаракат қилмоқда.

 Биринчи даврада АГМК шарафини ҳимоя қилган Мишченко ёзги трансферлар ойнаси вақтида фарғоналиклар таркибига келиб қўшилди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров "Пахтакор"га қарши кечган ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқди. 


- Андрей АГМКдан "Нефтчи"га ўтиш қарори қандай юзага келди? 

- Ҳар бир футболчи сингари мен ҳам ўйнашни истайман. АГМКда имкониятларимни тўлиқ кўрсатишим учун ўйин амалиёти етишмади. Бу паллада менга Виталий Григорьевичдан қўнғироқ бўлди. Биласиз ушбу мутахассис билан "Истиқлол"да бирга фаолият юритганмиз. Ўзаро суҳбатдан сўнг "Нефтчи"га ўтишим ҳақида келишиб олдик. Вазиятни тўғри тушуниб қўйиб юборгани учун АГМК клубига миннатдорчилик билдираман. Айниқса Миржалол Қўшоқович билан гаплашиб бир қарорга келдим. Якунда иккимиз эркакларча қўл бериб хайрлашдик. 

- АГМКда қолиб совринли ўринлар учун курашишингиз мумкин эди. "Нефтчи"да эса мақсадлар бошқача. Таваккал қарор қабул қилдим, деб ўйлайсизми?

- Мен учун энг муҳими ўйин амалиётига эга бўлиш. "Нефтчи"нинг ўрни пастда эмаслигини ҳали кўрсатишимиз керак. 

- Биринчи даврада Суперлигада дебют қилдингиз. Янги чемпионатда янгича хулосалар бўлиши табиий..

- Майдонга чиқиб ўз ишимни қиламан. Баҳолаш ёки хулоса қилиш менинг ваколатимга кирмайди. Фақат футбол ва ғалаба ҳақида ўйлашим зарур. 

- Стартдаги икки ўйин "Нефтчи"нинг кучига баҳо бериш учун етарлими?

- Иккита ўйинда бир киши кам ўйнадик. Бу ўз-ўзидан ўйин режасига таъсир қилади. 

- Демак қониқадиган жиҳат кўзга ташланмади...

- Натижа келиши учун ҳали кўп ишлашимиз керак. Ўйинимизга яна қўша оламиз. Бу қўлимиздан келади, дея оламан. 

- "Пахтакор" билан ўйинда пенальти амалга оширилганда ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин эди...

- Ютқазганимиздан кейин яна нима дейиш мумкин. 45-дақиқада пенальтидан гол ура олмадик. Учрашувнинг қолган қисми қандай давом этгани тушунарсиз. "Пахтакор" тажрибали жамоа. Улар хотиржам тарзда баҳсга якун ясашди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика