Андрей Микляев: "Ёш футболчилардан иборат яхши жамоа тузишга бироз вақт керак"
02 nov 2020 18:32
News
Андрей Микляев: "Ёш футболчилардан иборат яхши жамоа тузишга бироз вақт керак"
- Ўйин жуда тез ўтиб кетди. Умуман олганда баҳс жанговар ўтди. Икки томон ҳам очколар учун курашди. Айни дамда очколар жуда керак. Биринчи бўлимда тенг ўйин бўлди, иккинчи таймда эса рақибдан бироз устунроқ бўлдик. "Машъал" ҳимоядан чиқиб, қарши ҳужумларга ўтишда яхши ўйнади. Улар асосан тўпни олдинга тепиб юборишаверди. Биз эса вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик, бироқ гол ура олмадик. Ўйин тенг ўтди десак бўлади, лекин кичик устунлик бизнинг томонимизда эди.
- "Локомотив"нинг айни дамда қайд этаётган натижаларини уятли деб ҳисоблайсизми?
- Олдин ҳам айтганимдек, таркибнинг катта қисми жамоадан кетди. Энди эса ёшларга эътибор қаратяпмиз. Албатта, натижалар клубнинг даражасига мос эмас. Барчаси тез амалга ошмайди, секин-секин, вақт ўтган сари яхшиланиб боради. Ёшларимиз кўп, уларни бирлаштириб, янги жамоа тузиш учун вақт талаб этилади.
- "Локомотив" таркибида "Машъал"нинг 6 нафар футболчиси ҳаракат қилди. Уларнинг ўйинидан қониқдингизми?
- "Машъал"нинг академияси яхши ишлайди. Улардан доимо ўрнак олиб ишлаш керак. Ўзбек футболига кўплаб иқтидорларни етказиб берган "Машъал" академиясига миннатдорлик билдираман. Агарда чемпионатдаги жамоаларга эътибор қаратсак, деярли барча жамоалар таркибида "Машъал" тарбияланувчилари ҳаракат қилади. Академиянинг кейинги фаолиятига омад тилайман.
- Агарда "Машъал"дан таклиф тушса, розилик берасизми?
- (кулади) Ҳозирда эътиборим "Локомотив"га қаратилган, бошқа нарсага чалғимоқчи эмасман.
Comments