Latest news

09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  1 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  1 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  24 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  21 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  5 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  3 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  8 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3

Андрей Микляев: "Техник тарафдан "Насаф"га юқаздик" News

Андрей Микляев: "Техник тарафдан "Насаф"га юқаздик"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Насаф" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар катта мураббийи Андрей Микляев фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйин ҳақида

- Учрашув натижаси биз учун кутилмаган бўлди. Умуман олганда, биз янги жамоа қуряпмиз, десак ҳам бўлади. Йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади, шунчаки бугун бизнинг кунимиз эмасди, омад келмади. Камида дуранг бўлиши лозим эди. 

- Ўйиндан қониқиш ҳосил қилдингиз, аммо натижадан мамнун эмассиз. Шундайми?  

- Ҳа, натижадан мамнун эмасман, бироқ ўйин тарафлама фикримни айтсам, йигитлар борларини беришди. 

- Ғуломҳайдар Ғуломовнинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Унда жароҳат мавжуд эди. Ўйингача қарийб 2 кун шуғулланмади. Ҳатто унинг учрашувдаги иштироки сўроқ остида эди. 

- Жером Этаменинг бугунги ўйини хусусида қандай фикрдасиз?

- Таркибимизда ҳозирча ундан кучлироқ ҳужумчи йўқ. Ундан ташқари бошқа ёш ҳужумчиларимиз бор. Этаме 2 та яхши вазиятга эга бўлди, аммо ундан фойдалана олмади. Айниқса, ўйин сўнгида юзага келган вазиятдан гол урганида, дурангга эришардик.

- "Локомотив" футболчиларида ўзароқ боғлиқлик кўринмади...  

- "Насаф" техник тарафдан кучлироқ. Биз бу борада уларга ютқаздик.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика