Latest news

10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  2 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  10 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  5

Андрей Микляев: "Шундай совуқда стадионга келган мухлисларга раҳмат" News

Андрей Микляев: "Шундай совуқда стадионга келган мухлисларга раҳмат"

Ўзбекистон кубоги-2017 финалидан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микялев матбуот анжуманида қатнашди.

"Аввало мухлисларга раҳмат айтаман, шундай совуққа қарамай тўла стадионда ўйнаш ажойиб бўлди. Иккала жамоага раҳмат айтаман, ёмон ўйин бўлмади. Иккита турли тайм гувоҳига айландик. Ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Кетма кет иккинчи йил Ўзбекистон кубогида ғолиб бўлганимиздан хурсандман. Охирги дақиқаларда биз ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнадик. Омад кучлиларга кулиб боқади. Барча футболчиларга мавсум учун раҳмат. Бизнинг жамоамизда ҳеч қандай зиддиятлар бўлмади. Бизни қўллаб қувватлаб турган раҳбарият ва мухлисларга, сиз журналистларга раҳмат. Биз қўйилган мақсадларга эришдик", - дейди Микляев. 


- Ўтган йил ҳам олтин дубль қайд этилганди. Қайси бири қийинроқ бўлди? 

- Ҳозир бирдан айтиш қийин. Биринчи марта олтин дубль қайд этиш доим қийин бўлади. Совринларни сақлаб қолиш уни қўлга киритишдан оғир бўлади. Катта меҳнатлар ётибди.  Масалан бугун "Бунёдкор" учрашув охирида бизни жуда ҳам қийнади. Бу мавсумда ҳеч қайси ўйинда бунчалик ҳимояланмаган эдик.


- Тимур Кападзе клуб тизимида қоладими?

- Менимча ҳа. Сабаби бундай яхши кадрларни шундай қўйиб юбориш тўғри эмас.


- Легионерлар жамоада қолишадими? 

- Ҳозир мавсум якунланди. Барча хурсанд. Ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумот бера олмайман. Легионерлар борасида яхшилаб ўйлаб қарор қабул қиламиз.  


- Марат Бикмаевга "Пахтакор" қизиқмоқда. Бош мураббий сифатида нима деб ўйлайсиз у жамоада қоладими? 

- Нафақат "Пахтакор" балки кўплаб жамоалар унга қизиқишмоқда. Унинг шартномаси тугамоқда. Келаси мавсум қаерда ўйнаши кўпроқ Бикмаевнинг қарорига боғлиқ. 


- Жалолиддин Машарипов кейинги йил қайси клубда ўйнайди? 

- Бу ҳам юқоридаги каби вазият. Машарипов жамоамиз ғалабаларига хисса қўшди. Унинг масаласи клублар раҳбарияти ўртасида ҳал бўлади. 


- Жамоадан кейинги йил ОЧЛда нима кутиш мумкин?

- Биз ҳам ўзимизга шу саволни кўп берамиз. Халқаро майдонда ҳам ўз олдимизга қўйилган мақсадларга эришишга ҳаракат қиламиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика