Latest news

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  953 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10

Андрей Микляев: "Пахтакор" бизга мухлислик қилиши кутилмаган, лекин ёқимли ҳолат" News

Андрей Микляев: "Пахтакор" бизга мухлислик қилиши кутилмаган, лекин ёқимли ҳолат"

Ўзбекистон кубоги-2017 финалидан олдин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микялев матбуот анжуманида қатнашди.

"Кетма-кет иккинчи йил финалда ўйнаймиз. Юртимизга қиш кириб келди. Майдон халал бермаслигини истаймиз", - дейди Андрей Микляев.

"Мавсум кўплаб жамоалар учун якунланди. Аммо икки жамоани эртага муҳим ўйин кутиб турибди. Эртага ким кучли бўлса ғалаба қозонади деб ўйлайман", - дейди Тимур Кападзе.

- Эртага ашаддий рақибингиз "Пахтакор" сизларга мухлислик қилади. Бу ёқимлими?
- Албатта ёқимли (кулади). Бу кутилмаган ва ёқимли ҳолат.  

- Эртага профессионал фаолиятингиздаги сўнгги учрашувни ўтказасиз. Ҳар бир футболчи ишқибозлар тўла стадионда ўтказгиси келади, шу муносабат билан мухлисларга айтар гапингиз борми?
Тимур Кападзе: - Барча мухлисларга, мураббийларга, футболчиларга ва журналистларга раҳмат айтаман. Эртага менинг хайрлашув ўйиним эмас аввало финал. Шу боис мухлислар финални кўриш учун келишади. Аслида мен фаолиятимни терма жамоа сафида якунлашни истагандим. Аммо вазият тақозоси билан бу амалга ошмади. Эртага мухлислар кўп келишларини хоҳлайман.  


- Сизни мураббий сифатида кўришимиз мумкинми?
Тимур Кападзе: - Албатта, бу мақсадларимдан бири. Мураббийликка ўқиб ишлашни режалаштириб турибман.

- Эртага "Бунёдкор"га ғалаба кўпроқ керак. Сабаби клуб ОЧЛда ўйнамоқчи.  

- Буни рақиб ўйласин. Биз майдонга ғалаба учун тушамиз. Мақсадимиз кубокни қўлга киритиш.


- Хорижда ўқиб қайтиш режада борми?
Тимур Кападзе: - Агар имконият бўлса, албатта хорижда таҳсил олиб қайтишга ҳаракат қиламиз.

- Пенальтилар сериясига тайёрландингизми?
- Йўқ. Бунга тайёрланмадик.



- Майдон ҳолати ерлатиб ўйнашга имкон беради деб ўйлайсизми?
- Бу стадионда кўплаб ўйинлар ўтказганмиз. Бу ерда ўз ишининг усталари ишлашади. Шундай экан машғулотда майдон ҳолатига тўла баҳо бера оламиз.

- Фаолиятингиздаги энг ёдда қолган ҳолатлар ҳақида нималар дея оласиз?
Тимур Кападзе: - Энг эсда қоларли ўйиним: Қатардаги Осиё Кубогидаги барча ўйинлар. Энг аламлиси эса Австралия билан баҳс. Ўша ўйинда биз ғалаба қозонишимиз лозим эди, кучлар тенг эди, аммо омадимиз келмаганди. Энг ёдда қолган голим эса Тошкентда КХДР билан ўтган баҳсда бош билан урган голим.  

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика