Latest news

08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  0 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  1 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  6 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  9 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  28 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3

Андрей Микляев: "Ниҳоят гол уришни уддаладик" News

Андрей Микляев: "Ниҳоят гол уришни уддаладик"

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги "Локомотив" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев қатнашди.

- Нима дейишни ҳам билмайман. Албатта натижадан ва гол урганимиздан хурсандман. Охирги баҳсларда гол уришда муаммоларга дуч келаётгандик. Бу ёқимсиз серияни бузганимиздан мамнунман.

Бугунги беллашув ҳақиқий кубок учрашувига мос тарзда кечди. "Бунёдкор" бизга қарши ёпиқ ўйин услубини танлади. Бу баҳсда голли вазиятлар кам содир этилди.

Таркибдаги ўзгаришлар? Жамоа ғалаба қозонаётганда таркиб ўзгартирилмайди. Мағлубият бўлган паллада эса ниманидир ўзгартириш керак бўлади. "Локомотив"даги барча футболчилар ўз ўйинлари билан жамоага наф келтиришлари керак. КЎплаб футболчилар узун мавсумни ўтказишмоқда ва чарчашгани табиий. Кейин футболда жароҳатлар ва карточкалар бўлади. Шу боис ҳаммасини инобатга олишга мажбурмиз. Шунингдек, жамоамиз ҳозирда ҳар уч кунда ўйин ўтказмоқда.

Бобур Йўлдошевнинг қанотга ўйнатганимиз кўплаб омиллар сабаб. Энг асосий омил бу "Бунёдкор"нинг қанотлари анча тез эди. Шунга мослаб Тўхтахўжаевни эмас, балки Бобурни қанотда ўйнатишга қарор қилдик.

Иккинчи даврада "Локомотив" мавсум аввалида бўлгани каби кучга тўла эмасдек кўринмоқда.

Бугун фақат натижадан кўнглим тўлди. Биз ҳар ўйинда фақат ҳужумкор футбол намойиш эта олмаймиз. Мухлисларимиз эса "Локомотив"нинг чиройли ва ҳужумкор ўйинларига ўрганиб қолишган. Лекин ҳозир жамоамиз бу каби ўйнашга қодир эмас. Чунки ҳали айтиб ўтганимдек кетма-кет ўйинлар ўтказяпмиз.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика