Latest news

12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  2 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  1 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  1 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  4 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  1

Андрей Микляев: "Футболчиларга эътирозим йўқ" News

Андрей Микляев: "Футболчиларга эътирозим йўқ"

Ўзбекистон Суперлигаси 5-тури доирасида "Локомотив" - "Қўқон-1912" (1:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин "темирйўлчилар" устози Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди.

- Натижадан мамнун эмасман. Бироқ футболчиларга эътирозим йўқ. Шунчаки вазиятлардан фойдаланиш керак эди. Рақиблар деярли ҳужумчиларсиз ўйнади, бутун жамоа билан ҳимояланишди. Барчасига ўзимиз айбдормиз, бироқ бунда кимнидир айблаш жуда қийин.

Моддий жарималар? Тўғриси, бу ҳақида сизлардан эшитмоқдаман. Интернетга кириб, янгиликларни ўқишга вақтим бўлмади. Футболчилар ўйин давомида ҳиссиётларини жиловлай олишмаяпти. Мана шундай ўйинлар вақтида кўпчилик асабий бўлиб қолади. Пенальти бўлдими ёки йўқ, барибир энди гапиришдан бефойда. Биз 5 ёки 6 яққол голга тортадиган вазиятлардан фойдалана олмаганимиз туфайли ғалаба қозона олмадик.

Сардор Рашидовнинг алмаштирилиши сабаби жуда оддий. Биз қанотни кучайтиришни ният қилгандик. Бизда захира кенг, бошқа футболчини ҳам туширишим мумкин эди. Бироқ Сардор бундай қийин учрашувда ўйнашга кўникиб кета олмади. сабаб шу, айтганимдек қанотни кучайтиришни ният қилгандик.

Ҳусниддин Ғофуровнинг ўйинларини кузатганмиз. У ишончимизни аста-секинлик билан оқламоқда. Таркибимиз кучли, бизда қанотда ўйнайдиган Ғофуров, Мирзаев, Рашидов каби футболчилар бор. Асосийси бу жойда ўйнаш учун рақобат жуда кучли.

Рашидов кам ҳаракат қилмоқда? Бу саволни унинг ўзига беринг. Балким унинг жисмоний ҳолати яхши эмасдир. Ёки у фаолиятини бошқачароқ тарзда давом эттиришни истагандир. Билмадим... У чемпионатда иккита гол урди, балким бу нимадандир далолатдир.

Rating: -58   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика