Latest news

02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  4 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  0 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  31 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  17 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96

Андрей Микляев: "Бугун муаммоларга қарамай ғалаба қозона олдик" News

Андрей Микляев: "Бугун муаммоларга қарамай ғалаба қозона олдик"

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сепахон" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Микляев қатнашди.

Унга ўйиннинг энг яхши футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов ҳамроҳлик қилди.

"Аввало барчани ғалаба билан табриклаймиз. Бугунги қийин ўйинда 3 очкони қўлга киритдик. Жуда ҳам қийналдик, таркибда йўқотишлар кўп эди. Аммо бир жамоа бўлиб қийин ўтган баҳсда ғалабага эришдик", - дейди Андрей Микляев.

"Бугунги ғалаба менимча бутун Ўзбекистон учун муҳим ғалаба бўлди. Агар биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олганимда ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди. Гуруҳдан чиқиш имкониятимизни анча ошириб юбордик. Имкон қадар кейинги ўйинларда ғалаба қозонамиз", - дейди Темурхўжа Абдухолиқов.

- Жепаровнинг пасини кутганмидингиз?

Темурхўжа Абдухолиқов: - Шоаҳмедовнинг орқага узатганидан сўнг Жепаров шундай пас беришини сездим. Худога шукурки бирга бир вазиятдан сўнг гол ура олдим.

- Голдан сўнг нега рақибга кўп ҳужум қилиш учун имкон бердингиз?

- Сабаби "Сепахон"нинг йўқотадиган нарсаси қолмаганди. Улар катта куч билан ҳужумга ўтди. Биз эса имкон қадар қарши ҳужумда ўйнадик.

- Футболчилар кўп бор Жепаровга узатишга уринишди. Қарши ҳужумларда хатолар сизга сезилдими?

- Бу сизга шундай туюлгандир. Ким голли пас берди? Жепаров маҳоратли футболчи. У йўқ жойдан гол ярата олди.

- Кахи Махарадзе иккинчи сариқ карточкасини олди. Кейинги ўйин учун қанчалик катта йўқотиш?

- Албатта катта йўқотиш. У бир қанча жойда ўйнай олади. Лекин унинг ўрнини эгаллай оладиган футболчилар бор.

- Жасур Ҳасанов ҳимояга кўп ҳам қайтмади?

- Лекин кўпчилик биринчи дақиқаларданоқ Жасурни майдонга туширинглар деб бақирди. У яхши ва кучли футболчи. Унинг ўрнини тўлдириб турганлар бўлди. Ҳужумда яхши ҳаракат қилди.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика