Latest news

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

Андрей Микляев: "Биз голни барча қоидаларга мос равишда урдик" News

Андрей Микляев: "Биз голни барча қоидаларга мос равишда урдик"

"Сўғдиёна" - "Локомотив" (1:1) ўйиндан сўнг меҳмонлар устози ўз фикрларини билдирди.
"Бугун ҳар томонлама оғир ўйин бўлди. Ҳам ўйин борасида, ҳам таркиб борасида. Сафар ўйинларида рақиблар бизга жуда катта қаршилик кўрсатишади. "Сепахон"га қарши ўйинда катта куч йўқотдик ва бир неча футболчиларимиз жароҳат олишди. Шу боис бугун қолган футболчиларга имкон бердим. "Сўғдиёна" жамоасининг ҳаракатлари менга ёқди. Бизга ишонч ва куч етишмади. 1:1 ҳисоби бизни қониқтирмайди, аммо бу футбол", - дейди Микляев.

- "Локомотив" гол урган вазият ҳақида нима дея оласиз?

- Мени фикримча биз барча қоидага мос равишда гол урдик. Жиддий тўқнашув бўлганида фейр-плейга амал қилинса бунга қўшиламан. "Сўғдиёна" футболчиси нима учун атайин тўпни ташқарига чиқариб юборди? Ҳакам агар жиддий тўқнашув бўлса ўйинни тўхтатади. Биз гол уришимиз керак эди. Мен ўз шогирдларимга ҳар бир вазиятни охиригача ўйнашга ўргатаман. Биз "Локомотив"миз, биз охиригача ўйнаймиз. Ўша вазиятда қоида бузилиши бўлмагандику? Агар биринчи бўлимни эсласангиз Тимур Ғаниев 15-дақиқадаёқ вақтни чўзишни бошлаб юборди. Майли Ғаниев жамоадоши жароҳат олгани туфайли тўпни аутга чиқариб юборди, нима учун узоққа эмас ёнига ташлаб қўйди?

- Сиз бош мураббийсиз. Нима учун майдон четида бошқа мураббий кўрсатма берди?
- Чунки у жисмоний тайёргарликка жавоб беради.

- Бугунги ўйинда нимани ўзгартирган бўлардингиз?
- Таркибимиздаги футболчиларни даволаган бўлардим (кулади). Бугун ёшлар ўйнашди. "Сўғдиёна" бизга етарли қаршилик кўрсатди. Бугун бизга куч етишмади, 3 кун олдин "Сепахон"га қарши ўйнагандик. Йигитларга чарчоқ сезилиб қолди. Биз бугун жуда кам голли вазият яратдик.

"Локомотив" матбуот хизмати
Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика