Latest news

23:58Шквирин "Андижон"да  0 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  7 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  3 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  11 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7

Андрей Микляев: "Абу Дабига 3 очкони кўзлаган ҳолда келдик" News

Андрей Микляев: "Абу Дабига 3 очкони кўзлаган ҳолда келдик"

“Локомотив” Осиё Чемпионлар Лигаси 2018 йилги мавсуми гуруҳ босқич 5-тур ўйинлари доирасида БААнинг “Ал Ваҳда” жамоаси билан баҳс юритади.

Кеча мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.  Унда “темирйўлчилар” жамоаси устози Андрей Микляевга маҳоратли футболчи Нивалдо ҳамрохлик қилди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди:

– Бизни олдинда жуда муросасиз учрашув кутиб турибди. Зеро кейинги босқич масаласини аллақачон ижобий ҳал қилишга улгурган “Ал Дуҳаил”дан ташқари қолган 3та жамоада ҳам ҳамон нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритиш имкони мавжуд. Шу боисдан “Ал Ваҳда” ҳам эртанги ўйинда ғалабани қўлга киритиш мақсадида ўйнайди. Бироқ биз ҳам Абу Дабига 3 очкони кўзлаган ҳолда келдик. Кейинги босқичга чиқиш учун биздан олдиндаги иккала қолган ўйинни ҳам ютиш талаб этилади. Жамоамиз мазкур беллашувга жиддий ҳозирлик олиб борди.

Биласизми, биз Чемпионлар Лигасини жуда муваффақиятли бошлагандик. Бироқ кейинги ўйинларда кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйдик. Лекин ютказган учрашувларимизда ҳам жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмади. Фақатгина омад рақиб тарафида бўлгани учун ҳам мағлуб бўлдик, холос. Бундан буён ютказишга ҳаққимиз йўқ. Жамоамиз ишқибозларининг ишончини оқлаш учун ҳам эртага майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз ва уйга 3 очко билан қайтишга уринамиз, – деди тажрибали мутахассис.

– “Ал Ваҳда” – яхши шаклланган жамоа. Бироқ рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим лозимки, эртанги ўйинда биз фақат ва фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз.  Зеро бундан ўзга чорамиз ҳам йўқ.  Кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун 3та жамоа ўртасида жуда муросасиз баҳс боришига аминман. Умид қиламанки, эртага майдонда чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этган ҳолда нимчорак финалга чиқиш имкониятларимизни сақлаб қоламиз, – деди Нивалдо.


TAS-IX Эмас


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика