Андрей Канчельскис: “Умид қиламанки, тез кунларда кўришамиз”
04 sep 2020 17:35
News
Андрей Канчельскис: “Умид қиламанки, тез кунларда кўришамиз”
Айни пайтда COVID – 19 хасталигидан касалхонада даволанаётган “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскис билан клуб матбуот хизмати суҳбатлашди.
"Айни пайтда коронавирус касаллигидан даволаняпман ва аҳволим анча яхши. Бунинг учун аввало, мени даволанишим учун жуда яхши ҳамда қулай шароитларни яратиб берган Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, шунингдек, клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
"Навбаҳор"нинг барча футболчилари, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ишчи-ходимлари, мухлисларга салом йўллайман. Сизларни жуда соғиндим. Умид қиламанки, тез кунларда кўришамиз.
Мухлисларга сабр тилайман. Барчага соғлиқ – саломатлик, оилавий бахт ёр бўлсин! Ўзингизни коронавирусдан асранг ва ҳеч қачон касал бўлманг, қадрдонларим!", - дейди Канчельскис.
Link :
Source : pfcnavbahor.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments