Latest news

00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  3 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  1 00:05"Лион" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  1 23:47"Кальяри" — "Ювентус". Йилдиз ва Влахович асосий таркибда  0 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  180 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  11 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  64 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  5 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  8

Андрей Канчельскис: "Навбаҳор" қолган 7та ўйинда 21 очко олмоқчи" News

Андрей Канчельскис: "Навбаҳор" қолган 7та ўйинда 21 очко олмоқчи"

Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдирди.

"Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман, менимча чемпионлик билан ҳам табрикласак бўлаверади. Албатта бугун улар ғалаба қозонишларини хоҳламагандик. Аммо аламли мағлубиятга учрадик. Биринчи даврада Тошкентда ўйнаган таркибдан 5 нафари бугун ўйнай олмади, бир футболчини алмаштирса бўлади, аммо 5 нафар бу жуда кўп. Шунга қарамай йигитларга раҳмат айтаман, улар майдонда борларини беришди. "Пахтакор"дек захира ўриндиғи бизда йўқ.

Биз тушиб қолган вазиятдан чиқиб кетиш учун ҳаракат қиламиз. Бугунги кунда таркибимиздаги бир қатор футболчилар ҳам жисмонан ҳам, руҳан тайёр эмаслар.

Обид Жўрабоевда жароҳат, Аббос Ғуломов узоқ муддатга сафдан чиққан, Азим Аҳмедовда ҳам кичик жароҳат бор эди. Мухлислар бугун "замена, замена" деб бақиришди, аммо кимни майдонга туширишим керак эди?



"Навбаҳор"дан кетганимдан кейин кўплаб таклифлар бўлди, улар қаторида Ўзбекистондан ҳам таклиф бор эди. Вилоят ҳокими "Навбаҳор" учун қайғуради. Эски гиналарни унутиш ва ишлаш керак.

Йил сўнггида "Навбаҳор"нинг кўплаб футболчилари билан хайрлашамиз. Олдинги мураббийнинг ўз қарашлари бор, менинг ўз қарашларим бор.

Олдинда 7та ўйин бор, йигитлар билан гаплашиб олдик ва ўз олдимизга бу ўйинларда жами 21 очко олишни мақсад қилиб қўйдик.

Бугун ҳакамлар томонидан йўл қўйилган жуда қўпол хатоларни кўрганим йўқ. Масалан, "Андижон" билан баҳсдаги ҳакамлик жуда ёмон бўлганди. Бугун эса ундай бўлмади ва ҳакамга эътирозим йўқ", - дейди Андрей Канчельскис.


Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика