Latest news

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  6 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  15 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  747 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  167 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

Андрей Канчельскис: "Стадиондаги ажойиб муҳит менга АПЛдаги фаолиятимни ёдимга солди" News

Андрей Канчельскис: "Стадиондаги ажойиб муҳит менга АПЛдаги фаолиятимни ёдимга солди"

Суперлигаси 2-турида "Локомотив" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис ўзининг фикрларини билдирди.

- Барчани ғалаба билан табриклайман. Очилишга кўп сонли мухлислар келиб, бизни қўллаб-қувватлаб тургани учун миннатдорлик билдираман. Бугун биз яхши ўйнадик ва ғалабага лойиқ эдик. Барчага раҳмат.

- Тошкентдаги ўйиндан фарқли равишда бугун захира ўриндиғидаги футболчиларни ишга солдингиз.
- "Пахтакор"га қарши ўйинда ҳеч кимни туширишни истамадим. Ўринбоев энди ўзининг юқори жисмоний ҳолатига кириб бормоқда. Яна бир ҳужумчимизнинг дисквалификацияси бор эди. Яқиндагина "Пахтакор" футболчини ижарага олдик. Ўша куни футболчини алмаштиришнинг ўзи руҳий томонлама ҳам нотўғри бўларди. Майдондаги футболчилар эса шер каби курашишди ва шу боисдан уларни ҳафа қилгим келмади. Қачонки улар майдонга тушишга тайёр бўлса, бу амалга ошади. Биз ҳам захирадан тушадиган футболчи доимо ўйинни кучайтиришини истаймиз, бироқ бу ҳар доим ҳам амалга ошавермайди. Барчаси футболчининг жисмоний ҳолати ва ўз ишига бўлган муносабатига боғлиқ. Масалан, иккинчи бўлимда Шохрух майдонга тушди. Ёш ва ғайратчан футболчи ўзини яхши томондан кўрсатди, ҳар бир тўп учун курашди ва жамоага катта ёрдам берди. Ўринбоев ҳам ўз ишини бажарди. Болов дисквалификациясини тугатса, у ҳам жамоани кучайтиради. Исоқжоновнинг қайтиши ҳам жамоани кучайтиради. Бизда вақти келиб, захира ҳам яхши ҳолатда бўлади ва ҳар бир футболчи жамоани кучайтиради.

 

- Мавсум олдидан жамоага қандай мақсадлар қўйилди?
- Мақсад - ҳар бир ўйинда майдонга чиқиб, барча кучни сарфлаб, ғалабага эришиш. Мени қувонтирган нарса шу бўлдики, "Локомотив" ҳимоявий ўйин кўрсатди. Ўтган мавсумларда жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатганди. Биринчи бўлимда рақиблар деярли вазият ярата олишмади. Эндиликда биздан қўрқишяпти, бизни ҳурмат қилишяпти. Албатта, бу ажойиб! Агарда шу кетишда давом этсак, турнир жадвалининг юқори ўринларида бўлишимиз аниқ. Агарда олдимиздаги ҳар бир учрашувда "Пахтакор" ва "Локомотив"даги каби ўйин кўрсата олсак, кўзланган мақсадларга эриша оламиз.

- Андрей Фёдоровнинг айтишига кўра, мухлислар "Навбаҳор"нинг ғалабасидаги асосий омил бўлишди. Сиз бу фикрга қўшиласизми?
- Билмадим. Умуман олганда, бугун рақибга қараганда кўпроқ вазият яратдик. Биринчи бўлимда бош билан берилган зарба голга айланмади. Шунингдек, Азизбек Турғунбоевда ҳам қулай вазият юзага келди. Агарда биринчи бўлимдаёқ ҳисобни очиб олганимизда ўйин бошқачароқ кечарди ва бизга осонроқ бўларди. Иккинчи бўлимда эса фақатгина ҳужум қилавермасдан, тартибли ўйин кўрсатишга интилдик. Сабр қилдик, кутдик ва пенальтидан гол урдик, кейинчалик иккинчиси ҳам бўлди. 12 ёки 13 эмас, майдонда биз 11га 11 бўлиб ўйнадик. Мухлисларга катта раҳмат айтаман. Улар туфайли бугун АПЛдаги фаолиятим ёдга тушди. Мухлисларнинг қўллаб туриши доимо керак. Айтганимдек, рақибдан кўра кўпроқ вазият яратдик. Ҳа, тўғри, тўп қўлга тегди, рақиб хато қилди, деб баҳона қилиш мумкин. Аммо ғалабамиз ҳақли қўлга киритилди.

- "Манчестер Юнайтед" ва "Навбаҳор" мухлисларини ўзаро солиштира оласизми?
- У ернинг мухлисларида ўзгача анъаналар бор. Улар сўкинмай, ҳақорат қилмай, карсаклар билан ўйинни томоша қилишади. Ўтган натижаларга қарамасдан ҳар бир ўйинда стадионни тўлдириб ўтиришади. Улар футболни севишади. Наманганда ҳам шундай. Наманганлик мухлисларни эса мухлислик қилишидан италияликларга ўхшатса бўлади. Агарда футболчилар бироз ёмон ўйнашни бошлашса, нонуштага қўшиб еб юборишади. Шу боисдан футболчиларга майдонга тушганидан кейин бор кучини бериб, ғалабага эришишларини талаб қиламан. Танаффусда 15 дақиқа шунчаки ўтирмасдан, барча гапларни, талабларни диққатлик билан эшитиб, уни бажариш ҳам футболчиларни олдинга етаклайди. Агарда шу кетишда давом этсак, узоққа етиб боришимиз аниқ.

- Футболчиларнинг мавсумолди йиғинларидаги ҳолатидан мамнун бўлдингизми?
- Албатта. Раҳбариятга бу борада катта раҳмат айтмоқчиман. Ўтган мавсумдагига қараганда биз бу йўналишда катта ўсишга эришдик. Улар ҳам бизга юқори сифатга эга бўлган футболчиларни тақдим қилишди.

Rating: +77   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика