Latest news

12:08"Милан" Меньян ва Эрнандес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда  0 11:40FIFA.COM: "Аббос Файзуллаев кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга"  3 11:28"Реал" Дэвис трансферига шубҳа қилмаяпти  0 10:42Гвардиола нима учун «Манчестер Сити»да қолишга қарор қилганини тушунтириб берди  4 10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  1 09:30Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда  11 08:53«Арсенал» январда учта футболчисини сотиб юбормоқчи  1 08:21Про лига. Бугун Бухорога катта футбол қайтади  6 07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  2 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  8 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  14 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  5 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  3 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5

Андрей Канчельскис: "Агар хато гапирган бўлсам, узр сўрашга тайёрман" News

Андрей Канчельскис: "Агар хато гапирган бўлсам, узр сўрашга тайёрман"

"Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис "Андижон" билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жуда эҳтиросли гапирди.

Мураббийнинг айтган гаплари овозли равишда Телеграм каналларда айланди. Бунинг натижасида ўйин билан боғлиқ гаплар кучайди. Биз эса вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида мураббий билан боғландик. 

- Андрей Антанасович, Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Андижон"га қарши баҳсдан кейин анча эҳтиросли гапларни айтдингиз. 

- Ҳа, шундай бўлди. Яхши биласиз, футбол - бу эҳтиросларга бой ўйин. Шу боис ўйиндан кейин аччиқ гапларни айтган бўлишим мумкин. Лекин бир нарсани ҳисобга олинг, мен нотўғри гапирганим йўқ. Агар айтган бўлсам, узр сўрашга тайёрман. Ўйинни кўрган бўлсангиз, ҳакам баҳс охирларида аниқ пенальтини бермади. Бу вазиятда тўп рақиб футболчиси қўлига текканди, бироқ ҳакам бунга эътибор бермади. Бу эса жаҳлимни чиқарди. Ҳакам ўйиндан кейин ўша вазиятни кўриб, VAR бўлганида пенальти қўярдим деди. Аммо энди кеч.  


- Ўйиндан кейин клуб ҳакам устидан шикоят ёздими? 

- Ҳа, биз шикоят ёздик ва энди нима бўлишини кутамиз. 


- Шунингдек, сиз рақиб жамоа ўйинни анча чўзгани ҳақида гапиргансиз. 

- Мен тушунаман, ҳозирги кунда ҳаммага очко керак ва бунинг учун жамоалар бор имкониятини ишга солмоқда. Футболда вақтни чўзиш ҳар бир жамоада учраб туриши мумкин. Лекин ҳеч ким биринчи таймдаёқ бу ишга қўл урмаса керак. Ўзи учун керакли натижани қайд этаётган жамоа одатда ўйин охирларида вақтни чўзади. Лекин сал нарсага ётиб олиш бекорга мухлислар эътирозига сабаб бўлади. Стадионга келган мухлис чиройли футбол кўришни хоҳлайди. Мен Англия ва Шотландияда ўйнаган пайтлари футболчининг қачонки қўли ё оёғи синса, майдондан ташқарига олиб чиқиб кетиларди. Ҳозир сал нарсага шифокорлар майдонга тушиб келаяпти, натижада баҳс тўхтаб қоляпти, бу эса ўйинни "ўлдиряпти". 


- Шундай бўлдики, "Навбаҳор" охирги иккита уй учрашувида дуранг қайд этди.

- Ўзимиздан ҳам хато ўтган, омад келмаган вазиятлар бўлди. Мен айбни бошкаларга тўнкамоқчи эмасман. Олдимизда белгиланган вазифа турибди ва шунга эришишни хоҳлаймиз. Яна шуни хоҳлардимки, ҳакамлар ўйинни яхши бошқарса. Ҳакам шундай бошқарсинки, ҳеч кимда уларга нисбатан савол қолмасин. 

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +71   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика