Latest news

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  10 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

Андрей Фёдоров: "Пандемия яхши тайёргарлик кўришга халақит беряпти" News

Андрей Фёдоров: "Пандемия яхши тайёргарлик кўришга халақит беряпти"

17 августдан иккинчи бор Суперлига ўйинларига рестарт берилади.

"Локомотив" 10-тур учрашувини АГМКга қарши "Бунёдкор" стадионида ўтказади. Хабарингиз бор, навбатдаги тўртта тур марказлашган тартибда нейтрал стадионларда бўлиб ўтади. Рестартга оз қолганда "темирйўлчилар" устози Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди. 


Суперлига рестартига тайёргарлик ҳақида

- Ўйинларга тайёргарлик кўриш осон бўлмаяпти, чунки баъзи сабаларга кўра тез-тез режаларимиз ўзгариб турибди. Аввало инсонлар соғлиғи биринчи ўринда эканини жуда яхши тушуниб турибмиз. Бир нечта футболчиларимиз коронавирусга чалиниб, тузалиб ҳам бўлишди. Бу эса кишини хурсанд қилади. Қўлдан келганча жамоани бир хил савияга кўтаришга ҳаракат қиляпмиз. Иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдик: "Бухоро" ва биринчи лига клуби "Рубин"га қарши. Бу ўйинлар орқали жамоа ҳолатини яна бир бор кўриб олдик.


Жамоадан кетганлар ҳақида 

- Уч нафар футболчи билан хайрлашдик. Булар - Игнатий Нестеров, Ойбек Қиличев ва Даврон Ҳошимов. Албатта, асосий таркиб аъзоси билан хайрлашиш ҳар доим қийин бўлган ва бу футболчиларнинг йўқлиги барибир ўз таъсирини кўрсатади. Лекин биз мавжуд таркиб билан олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз. 


Жамоага янги футболчилар келиши ҳақида 

- 10 августдан ёзги трансфер ойнаси очилди. Лекин кимдир келадими-йўқми, бу ҳақда аниқ бир гап айта олмайман. Барчаси клуб раҳбарияти билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилади. 


Суперлигада навбатдаги рақиб ҳақида

- АГМК яхши клуб. Бу жамоа ушбу мавсумда яхши ўйин кўрсатяпти. Лекин ҳозир уларнинг ҳолати ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. АГМК Суперлигада ютқазмаган ягона клуб бўлиб турибди. Лекин ҳар қандай серия барибир якун топади. Балки биз билан ўйинда улар мағлубиятга учрар. 


Марказлашган чемпионат ҳақида 

- Ҳозирги шароитда буни тўғри йўл деб ўйлайман. Чунки падемия сабаб кўп жойларда чемпионат марказлашган тартибда ўтказиляпти. Энг муҳими, ўйинларни ўтказиш, бу ҳар ҳолда умуман ўйнамагандан яхшироқ. Футбол ичидагиларнинг ўз севимли ишлари билан шуғулланиши - энг яхши нарса.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика