Latest news

10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  1 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  6 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  33 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37

Андрей Фёдоров: “Оғир вазиятдан чиқиб кетдик” News

Андрей Фёдоров: “Оғир вазиятдан чиқиб кетдик”

Олий лига 23-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Олмалиқ” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
-  Биринчи ўринда барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ҳақиқатдан ҳам жуда орзиқиб кутилган муваффақиятга эришдик. Чунки мағлубиятлар серияси йигитларга қучли ва ёқимсиз босим юклаганди. Шогирдларимга раҳмат. Бугун уларнинг ўйинидан қониқдим. Ушбу ғалаба муҳим аҳамият касб этарди. Чунки бизни мана шундай оғир даврдан чиқиб кетишимиз ғалаба керак эди. Буни йигитлар уддалашди. Ҳа, ўйинга мухлислар ташрифи оз бўлди. Лекин мана шу оз бўлсада, бизни қўллаш учун стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман. Бу ғалабада уларнинг ҳиссаси ҳам бор. Энди бундан буёғига ҳаммаси яхши бўлишига ишончим комил.

-  “Нефтчи” ёшлар жамоаси таркибида Дамир Низанов ҳамда Иброҳим Нўъмонов сингари иқтидорли футболчилар муваффақиятли тўп суришмоқда. Фикримизча, улар асосий жамоа савиясига тўғри келади. Ушбу ўйинчиларга қачон имконят берасиз?
-  Дамир Низановнинг ўйинларини алоҳида кузатиб келаман. Ҳақиқат ҳам яхши ўйинчи. Ёшлар жамоамиз сафида юқори савияда тўп сурмоқда. Бироқ Олий лига бу жуда катта синов дегани. Ҳозирча Дамир асосий жамоага киришиб кетишида бир қатор муаммоларга дуч келяпти. У асосий таркиб билан бирга шуғулланди. Тез орада Дамирни ҳам асосий жамоа сафида кўрасиз. Очиғи, Низанов яқин келажакда “Нефтчи”нинг юлдуз ўйинчиларидан бири бўлишига умид билдиряпман.

-  Нўъмоновчи?
-  Иброҳимда Олий лигада ўйнаш учун хар тарафлама имконият бор. Жисмонан бақувват, зарбалари ёмон эмас. Техник маҳорати ҳам жойида. Бироқ у руҳий тарафдан Олий лигада ўйнашга тайёр эмас. Тўғри ҳали ёш. Тенгқурлари ичида етакчи ҳисобланди. Агар менинг фикрларими матбуотда ўқиса, яхшилаб тушиниб олсин қачон ўзини руҳий тайёргарлигини мукаммал деб билса кейин Олий лигада ўйнайди.

-  Кейин турда “Обод”га қарши баҳс кутяпти. Осон ўйин бўлмайди. Тўғрими?
-  Албатта. Биз тошкент клубига қарши ўйинга доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Улар биринчи даврада бизга қарши қандай кучли ўйин намойиш этганини яхши эслайман. Албатта “Обод” билан баҳсга фақат ғалаба учун борамиз, - Фёдоров.

“Нефтчи” матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика