Latest news

09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  0 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  0 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  1 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  1 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  8 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  1

Андрей Демченко: "Насаф" "Барса" ёки "Реал" эмасди" News

Андрей Демченко: "Насаф" "Барса" ёки "Реал" эмасди"

"Обод" - "Насаф" (0:6) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Демченко ўз фикрларини билдирди.
"Насаф" яхши жамоа. Уларнинг ўйинларини кузатгандик, ўргангандик. Бизнинг жамоа қандай ўйнагани мени таажубга солмоқда. Рақиб "Милан", "Барселона" ёки "Реал" эмас. Бизнинг таркибимиздаги баъзи футболчилар олий лигада ўйнашга лойиқ эмас. Агар сенда маҳорат кам бўлса уни жисмоний ҳаракатлар билан қоплашинг лозим. Югуриш, халал бериш... Ҳимоядаги ўйинимиздан лол қолдим.

Таркибда баъзи ўйинчиларга умуман эътирозим йўқ. Улар курашишмоқда. Аммо афсуски ёзда вақтимиз жуда кам эди.

Олдинги ўйинларимизга қараб ишончни ушлаб оламиз деб умид қилгандим. "Олмалиқ"да 90+4-дақиқада гол ўтказиб ютқазгандик. Бугун эса бизни босиб кетишди, мен ёмон аҳволдаман.

Ёзда мен иккинчи давра бошланишига 15 кун қолганида келдим. Аслида "Обод" йўқ бўлиб кетиши керак эди. Аммо олдинги раҳбарият билан келишувга эришилди ва иккинчи даврада иштирок этаяпмиз. Мақсадимиз ҳеч бўлмаса ўтиш ўйинида қатнашиш.

"Обод"га шундай таъриф бераман: ҳавода қулаётган самолётни ҳавонинг ўзида таъмирлашга ҳаракат қилаяпмиз, - дейди Демченко.

 
Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика