Latest news

00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 00:24АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Арсенал". Кўчирилган ўйин учун бошланғич таркиблар аниқ!  2 00:19ЕЧЛ. ​"Брюгге" – "Атлетико Мадрид", "Буде-Глимт" – "Интер". Таркиблар маълум!  0 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  2 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  8 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  14 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6 16:46Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси  4

Андрей Аршавин: «Мендан ёмон мураббий чиқади» News

Андрей Аршавин: «Мендан ёмон мураббий чиқади»

Россия терма жамоаси билан Евро-2008да бронза медалини қўлга киритган Андрей Аршавин айни пайт қозоғистоннинг «Қайрат» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Яқинда у Москвага ташриф буюрди ва Nike K11 жамоаси учун мастер класс уюштирди. Шу билан бирга, «Зенит» ва «Арсенал»нинг собиқ футболчиси Рос-сиянинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган ёш футболчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

— Юлдузлик касали билан қандай курашасиз?


— Жуда осон. Чунки менда юлдузлик касали - туғма.

— Бу билан нимани назарда тут­япсиз?

— Ўйлашимча, бутун ҳаётим давомида ўзгармадим. Шу боис ҳам юлдузлик касали туғилганимдан бери бор, дейишим мумкин.

— «Арсенал» жорий мавсумда Англия чемпиони бўла оладими?


— Бу йил йўқ. Менимча, «Манчестер Сити» чемпион бўлади.

— Сиз бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким?


— Сеск Фабрегас.

— Қарши ўйнаган-чи?


— Месси.

— «Барселона»га қарши ўйнаш қанақа?


— Фақат тўпни олиб қўйиш ҳақида ўйлайсиз.

— Англия ҳаётига мослашиб кетишингиз қийин бўлмаганми?


— Бу борада инглиз дўстларим ёрдам беришган. «Арсенал»да эса кўпроқ Пьер Мертезакер, Лукаш Подольски ва Томаш Росицкилар билан мулоқот қилардим.

— Нима учун Россия терма жамоаси 2008 йилдан буён ўзининг ёрқин ўйинларини намойиш қила олмаяпти?

— Яхшиси, гапирмаганим маъқул.

Шундан сўнг Аршавин болалар билан майдонга йўл олди ва бирга суратга тушди. Кейин эса журналистларнинг саволларига жавоб берди.

- «Қайрат» Россия чемпионатида қайси ўринда бўларди?

- Айтганча, қозоғистонлик футболчилар ҳам бу борада кўп сўрашади. Менимча, иккинчи саккизликда бўларди.

- Россия чемпионатига қайтиш истаги борми?


- Менимча, поездим кетиб бўлди. Мен истаган жамоага олишмайди. Мени олиши мумкин бўлган жамоага эса бормайман.

- 2017, 2018 йилларда терма жамоа нималарга эришиши мумкин? Таклиф олишга умид қиляпсизми?


- Бу поезд олдинги бекатдаёқ кетиб бўлган. Терма жамоани иккита турнирда томоша қилиш қизиқарли бўлса керак. Лекин қандай иштирок этиши ҳақида эса ҳозирча бир нима деб бўлмайди.

- Павлюченко «Урал»да гол уряпти...


- «Урал»га энди бормайман. Павлюченконинг маҳорати бор ва жамоага ёрдам бериши мумкин. Унда иккита вазият бўлди. Ҳар иккисида ҳам тўп дарвоза тўридан жой олди. Тўғри, биттасини инобатга олишмади. Жонатасда эса уч-тўртта вазият бўлди ва у дарвозадан юқорига тепиб юборди.

— Бу Россия чемпионатидаги легионерлар савиясига шаъмами?


— Бу менежментга бориб тақалади. Умуман олганда, «Рубин»даги олтинчи рақамли футболчи (Серхио Санчес)­ни кўриб ҳайрон қоламан. Жамоанинг нечта ўйинини кўрган бўлсам, бирор марта ҳам на юқоридаги, на пастдаги курашларда устун келди. Биринчи пас бордир деб ўйлагандим. У ҳам йўқ экан. Агар айтайлик, Бурлак ўйнаганида ундан ёмон ҳаракат қилмасди ва ўн баравар арзон бўларди.

- Сиз ҳали кучингиз борлиги учун ўйнаяпсизми ёки пул кераклиги учунми?


- Униси ҳам, буниси ҳам. Лекин сизлар мени кўп ишлаб топади деб ўйлайсизлар. Агар қанчалигини билмоқчи бўлсангиз, собиқ хотинимдан сўранг ва у айтган суммани иккига кўпайтиринг.

- Сизга «Зенит»нинг янги стадио­ни олдида ёдгорлик қўйишлари мумкинлиги ҳақидаги хабарларга қандай изоҳ берасиз?


- Бизнинг мамлакатда фақат ўлганларга ёдгорлик қўйишади.

- Сиз унга ҳақлимисиз?

- Билмасам. Ўзимга ўзим баҳо беролмайман.

- Хайрлашув учрашуви ҳақида ўйладингизми?


- Менда хайрлашув учрашуви бўлмайди. Нима учунлигини билмайма-ну, лекин бўлмайди.

- Қозоғистон молиявий тарафдан Хитойга қанчалик яқин?


- Узоқ. У ерда ҳам Россиядаги сингари инқироз ҳукмрон.

- Чин юртида ўйнашни истармидингиз?

- Хитойдан бир неча бор таклиф билан чиқишган. Лекин рад жавобини берганман. Умуман олганда, бу мамлакат мен учун эмас. У ерга ҳеч қачон бормайман.

- «Зенит» менежментида ишлаш истаги қолганми?

- Ҳа.

- Мураббий бўлишни истармидингиз?


- Мендан ёмон мураббий чиқади.

- Нима учун?


- Чунки...



Интервьюнинг тўлиқ қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика