Latest news

21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  0 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  17 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0

Андрей Шевченко ва унинг тарихга муҳрланган 10 та ўйини News

Андрей Шевченко ва унинг тарихга муҳрланган 10 та ўйини

Андрей Шевченко, - бу ҳужумчини дунё футболи ҳали узоқ муддат эсдан чиқармаса керак.
Қуйида келтириб ўтадиган статистик мақолада ўз даврининг энг зўр тўпурари бўлган Шевченконинг эсда қоларли 10 та ўйини ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

“Барселона” – “Динамо” Киев 0:4, Чемпионлар Лигаси
Барселона, 5 ноябрь 1997
Голлар:
9 (0:1), 32 (0:2), 44 – с пенальти (0:3).
“Бавария”дан ҳам олдинроқ “Барселона” клубини йирик ҳисобда мағлуб этган клуб, Киевнинг “Динамо” клуби бўлади. Клубнинг “Камп Ноу”да сафарда ўтказган ўйинида Андрей гол ура олмаган бўлсада, “Барселона”га қақшатқич зарба бериб, “Динамо”нинг йирик ҳисобда ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшди.

“Динамо” Киев – “Реал” 2:0, Чемпионлар Лигаси
Киев, 19 март 1999
Голлар:
63(1:0), 80 (2:0).   
Кучлари тенг бўлган бу икки клуб ўртасидаги баҳсда, Шевченко фаолият олиб борган клуб ғалаба қозонди. Мадридликлар Киевга Раул, Морьентес ва Шукерларни олиб келган бўлсаларда, бу футболчилар Андрейни тўхтатиб қола олмадилар. Ўйин сўнгида эса майдондаги катта экранда “Динамо” клуби ҳужумчиси исми порлаб турди.

“Динамо” Киев – “Бавария” 3:3, Чемпионлар Лигаси
Киев, 7 апрель 1999
Голлар
: 16 (1:0), 43 (2:0).
“Динамо” футболчилари еврокубоклардаги баҳсларини Чемпионлар лигасининг ярим финалида якунлашни истамаган эдилар. Уша ўйиндаги Андрей Шевченконинг дубли “Бавария”ни накаутга учратиши мумкин эди, бироқ меҳмонларнинг ҳисобни тенглаштиришлари Лобановский жамоасини ўйинни якунлашига олиб келди.

“Лацио” – “Милан” 4:4, Италия чемпионати
Рим, 3 октябрь 1999
Голлар
: 43 (3:2), 63 – пенальти (3:3), 68 (3:4).
Аппенин ярим орлига ўтиб олган Андрей Шевченко тўпурарлик одатидан ҳеч ҳам воз кечмади ва аксинча рақиб дарвозасига янада кўпроқ голлар уришда давом этди. А Сериясининг биринчи мавсумидаёқ тўпурарлар жадвалида якка пешқадам бўлиб олди. Бундан ташқари “Лацио” билан бўлган ўйинда Шевченко хет-трикка эришди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Россия – Украина 1:1, Европа Чемпионати, саралаш босқичи
Москва, 9 октябрь 1999
Гол:
88 (1:1).
Уша кунги Шевченконинг дарвоза томон берган ягона зарбаси, бутун Россия мухлисларини ўйлантириб қўйди ва Александр Филимоновни фаолиятини якунлашига сабаб бўлди. Бироқ бу ўйин Украиналикларга ҳеч ҳам фойда келтирмади ва улар босқичдан босқичга ўтиш баҳсларида словенияликларга имкониятни бой беришди.

“Интер” – “Милан” 0:6, Италия чемпионати
Милан, 11 май 2001
Голлар:
66 (0:4), 77 (0:5).

“Россонерилар” “нериадзурриларни” ёмон аҳволга солиб қўйишди. Шевченконинг голлари эса “Интер”ни қаттиқ қўрқитиб қўйди.

“Милан” – “Ювентус” 0:0, пенальтилар бўйича – 3:2, Чемпионлар лигаси, финал
Манчестер, 28 май 2003
Ҳал қилувчи пенальтини амалга оширди.
Умрида биринчи маротаба Чемпионлар лигасигача чиққан Шевченко ўша кунги ўйин тақдирини биргина гол билан ҳал қилди қўйди.

“Милан” – “Лацио” 3:0, Италия Суперкубоги
Милан, 21 август 2004
Голлар:
36 (1:0), 46 (2:0), 76 (3:0).
Италия Суперкубоги учун бўлган баҳсда, Шевченко ҳар томонлама ўзини кўрсата олди. Римнинг “Лацио” клуби эса ўша кунги уйинни ва ўйин қаҳрамонини ҳали кўп вақт эслаб юришга мажбур бўлади.

“Фенербахче” – “Милан” 0:4, Чемпионлар Лигаси
Истамбул, 23 ноябрь 2005
Голлар:
16 (0:1), 52 (0:2), 70 (0:3), 76 (0:4).
Юқори истеъдодга эга бу украиналик футболчи, Чемпионлар лигасида сафарда покерга эришган биринчи футболчи бўлди. Андрейнинг натижасини фақатгина “Лион” клуби ҳужумчиси Бафетимби Гомис қайтара олган холос.

Украина – Швеция 2:1, Европа чемпионати
Киев, 11 июнь 2012
Голлар
: 55 (1:1), 62 (2:1).
Европа чемпионати баҳсининг иккинчи бўлими ўрталари Шевченко дубльга эришиб, украиналик миллионлаб мухлисларга қувонч ҳадя этди. Ҳужумчининг иккинчи голи ўйин тизигини украиналиклар томонига оғдириб қўйди. Бироқ французлар ва англияликлар билан бўлган кейинги ўйинларда жамоа мағлубиятга учради.
 
Муродов Миразиз таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика