Latest news

00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  1 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  1 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  8 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  26 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  12 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  26 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  266 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  6 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  3

Андрей Кожокарь: «Локомотив»да барчаси бир мақсадга қаратилган» News

Андрей Кожокарь: «Локомотив»да барчаси бир мақсадга қаратилган»

Янги мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўяётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби таркибига маҳоратли футболчиларни қўшиб олишда давом этмоқда.
Жумладан, куни кеча темирйўлчилар эндиликда Кишинёвнинг «Зимбру» клуби собиқ футболчисига айланиб улгурган маҳоратли ярим ҳимоячи Андрей Кожокарь билан бир йиллик шартномага имзо чекишди. Шу муносабат билан Молдова терма жамоаси аъзосига мамлакатнинг таниқли www.moldfootball.com портали мухбири бир нечта саволлар билан мурожаат қилди. Қуйида ана шу интервьюни ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

- Андрей, сизни Ўзбекистонда қандай кутиб олишди? Дастлабки таассуротлар қандай?
- Ўзбекистонда мени жуда яхши кутиб олишди, бу ерда ҳаммаси ажойиб. Клуб раҳбарияти футболчилар ўйиндан бошқасига чалғимасликлари учун барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилмоқда. Барча мақсад клуб олдига қўйилган вазифаларни бажаришга қаратилган. Тошкент шаҳри эса худди Кишинёвга ўхшайди, аммо бизда ҳаракат кўпроқ, чунки шаҳримиз нисбатан ихчам. Тошкент эса аксинча, анча кенг ва чиройли экан. Эҳтимол, бу ерда оилам ҳам бўлганида ўзимни худди уйдагидек ҳис қилармидим?! Шунингдек, бу ернинг таомлари ҳам жуда мазали.

- «Локомотив» варианти қандай пайдо бўлди?
- Айтиш мумкинки, мутлақо кутилмаганда. Менда Янги йилдан кейин фаолиятимни давом эттириш учун бир нечта вариантлар бор эди. Аммо, бехосдан дўстим, ҳозирда ФИФА агенти сифатида фаолият кўрсатаётган Мамука Ломидзе қўнғироқ қилиб қолди. У айни пайтда Дмитрий Градиленко билан ҳамкорлик қиляпти. Мамука мендан Тошкентнинг «Локомотив» клубида омадингни синаб кўрмайсанми, деб сўраб қолди. Бунинг устига жамоага таянч ярим ҳимоячи зарур экан. Фақат жавобни тезда айтишим лозим эди. Мен умр йўлдошим билан маслаҳатлашдим ва Ломидзега қўнғироқ қилиб рози эканимни айтдим. Дарҳол авиачиптага буюртма бердик ва эртасига эрталаб Тошкентга учиб кетдим.

- Нега ўзингиз учун экзотик саналган мамлакат таклифини қабул қилдингиз?

- Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини шу жамоани кузатиш билан ўтказдим, негаки жамоада менинг яқин дўстим Александр Оника тўп сурарди. У билан доимо гаплашиб турамиз. Оника орқали бу клубда бўлаётган ўзгаришлардан хабардор бўлиб турардим. Мен доимо дўстларим ўз клублари сафида қандай тўп суришаётгани билан қизиқиб тураман, янгиликларни кузатиб бораман, агар дўстларим гол урса муваффақияти билан табриклайман. Мен ўтган мавсумдаёқ «Локомотив» чемпион бўлишини жуда хоҳлагандим. Аммо, уларни унвондан атиги бир очко ажратиб қолди. Бу эса мени жамоага жалб қилди, чунки «Локомотив» ушбу мавсумда ҳам чемпионлик учун курашади. Қолаверса, мени Осиё Чемпионлари лигаси ҳам қизиқтириб қолди. Ва албатта бу ерда масаланинг молиявий жиҳати ҳам муҳим роль ўйнади.

- Сизнинг «Зимбру» клуби билан шартномангиз бор эди. Бу масалани қандай ҳал қилдингиз?

- Ҳа, менинг «Зимбру» билан бир йиллик шартномам бор эди. Аммо, уни имзолашда агар менга қишки трансфер ойнасида манфаатли таклиф бўлса қаршилик қилмаслигига келишиб олгандик. Шу боис «Зимбру» клуби раҳбариятига ваъдасида турганлиги ва менга қаршилик қилишмагани учун миннатдорчилик билдираман. Биз қўл қисиб бир-биримизга муваффақият тиладик. Албатта, жамоадан кетиш осон бўлмади, аммо ҳаёт шундай қурилган. Бу жамоада садоқатли мухлислар бор ва умид қиламанки, «Зимбру» уларни ўз ғалабалари билан хушнуд этади. Мен эса ўз навбатида жамоа ўйинларини кузатиб бораман ва улар учун қайғураман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика